12 065.490 so‘m

decrease

-27.380

13 754.660 so‘m

decrease

-69.910

155.660 so‘m

decrease

-1.470

12 065.490 so‘m

decrease

-27.380

4 соат аввал
Банк
86

Рақобат қўмитаси 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилотини жаримага тортди

Молиявий хизматларга оид нотўғри ва истеъмолчиларни чалғитувчи рекламалар тарқатган 20 дан ортиқ тижорат банки ҳамда микромолия ташкилотига молиявий жарималар қўлланилди. Айрим рекламаларда кредит ва омонатларнинг муҳим шартлари очиқ кўрсатилмаган, маълумотлар эса ноаниқ, майда шрифтда ёки тушуниш қийин шаклда берилган.

Рақобат қўмитаси 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилотини жаримага тортди

Рақобат қўмитаси молиявий хизматларни реклама қилишда қонунчилик талабларини бузган 20 дан ортиқ тижорат банки ва микромолия ташкилотига нисбатан молиявий жарималар қўллади.

Қўмита оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган рекламаларни мониторинг қилган. Таҳлиллар давомида истеъмолчиларни чалғитувчи, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган ахборотларни ўз ичига олган рекламалар ҳамон тарқатилаётгани аниқланган.

Қонунбузилишларнинг асосий қисми молиявий хизматлар, жумладан, кредитлар, микроқарзлар ва омонатлар рекламасига тўғри келган.

Муҳим шартлар очиқ кўрсатилмаган

Ўрганишлар давомида айрим рекламаларда омонат ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, амал қилиш муддати, минимал талаблар ҳамда қўшимча тўловлар ҳақидаги маълумотлар умуман келтирилмагани аниқланган.

Шунингдек, микроқарз шартлари, воситачилик ҳақи ва суғурта тўловлари каби истеъмолчи учун муҳим маълумотлар жуда қисқа, ноаниқ ёки тушуниш қийин шаклда берилган.

Айрим молиявий ташкилотлар рекламаларида хизмат шартлари бўрттириб кўрсатилган, икки маъноли иборалар ишлатилган ҳамда бошқа ташкилотларнинг номи ёки товар белгисига тегишли калит сўзлардан фойдаланилган.

Қўмитага кўра, бундай амалиёт истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар тўғрисида тўғри, тўлиқ ҳамда ишончли маълумот олиш ҳуқуқини бузади.

Рекламада барча муҳим шартлар бўлиши керак

“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, молиявий хизматлар рекламаси бошқа ахборотдан аниқ ажралиб туриши лозим.

Реклама истеъмолчининг ишончини суиистеъмол қилмаслиги, унинг тажрибаси ёки билими етишмаслигидан фойдаланишга қаратилмаслиги керак.

Бундан ташқари, рекламада шартнома тузиш учун муҳим бўлган барча шартлар тўлиқ очиб берилиши ҳамда молиявий хизматга бевосита алоқаси бўлмаган маълумотлар келтирилмаслиги шарт.

Рақобат қўмитаси молиявий хизматларга оид маълумотлар истеъмолчилар учун осон ўқиладиган ва тушунарли шаклда тақдим этилиши кераклигини эслатди.

Маълумотларни фон билан уйғунлашиб кетадиган рангда, ўқиш қийин бўлган майда шрифтда ёки яширин матн кўринишида беришга йўл қўйилмайди.

Қўмита нотўғри ёки чалғитувчи молиявий реклама жойлаштириш ҳолатлари аниқланса, ташкилотларга нисбатан қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилишини билдирди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+