12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

14 871.640 so‘m

decrease

-106.470

159.750 so‘m

decrease

-2.910

12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

4 кун аввал
Банк

Қозоғистоннинг Halyk Banki Click’нинг 49 фоиз акцияларини $176,4 млнга сотиб олди

Стратегик келишув доирасида Қозоғистоннинг Halyk Banki Click АЖ’нинг 49% акцияларини $176,4 млнга сотиб олмоқда.

Ўз навбатида, Click акциядорлари Halyk Bank’нинг Ўзбекистондаги шўба банки — Tenge Bank АТБнинг 49 фоиз акцияларини $60,76 миллион эвазига харид қилади.

Қозоғистоннинг Halyk Banki Click’нинг 49 фоиз акцияларини $176,4 млнга сотиб олди
Фото: AI / Pinkod.uz

Қозоғистоннинг етакчи молиявий муассасаларидан бири — Halyk Bank, Ўзбекистоннинг энг йирик тўлов тизимларидан бири ҳисобланган Click АЖ’нинг 49 фоиз акцияларини $176,4 миллион эвазига харид қилди. Бу ҳақда расмий баёнот Лондон фонд биржаси орқали эълон қилинди.

Битим доирасида томонлар бир-бирининг шўба корхоналаридаги улушларини ўзаро харид қилади.

  • Келишувга кўра, Halyk Bank Click компаниясининг 49 фоиз акцияларини $176,4 миллион эвазига сотиб олади. 
  • Ўз навбатида, Click акциядорлари Halyk Bank’нинг Ўзбекистондаги шўба банки — Tenge Bank АТБнинг 49 фоиз акцияларини $60,76 миллион эвазига харид қилади.

“Битим тузилмаси томонларга яқин ҳамкорликда ишлаш имконини беради, шу билан бирга уларнинг ҳар бири мустақил юридик шахс мақомини сақлаб қолади”, — дейилади расмий баёнотда.

  • АТБ Tenge Bank — Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган, Halyk Bank’га тўлиқ тегишли бўлган универсал тижорат банки ҳисобланади. Bank Ўзбекистон Марказий банкидан 2019 йил 18 майда банк лицензиясини олган ва 2019 йил 10 июлдан бошлаб мижозларга хизмат кўрсатишни бошлаган.
  • Click — Ўзбекистондаги энг йирик тўлов ташкилотларидан бири ҳисобланиб, унга 2011 йилда уч нафар ҳамкор — мактабдошлар мактабдошлар Улуғбек Рустамов, Рустам Файзиев ҳамда уларнинг банк соҳасидаги таниши Баходир Абдукадиров томонидан асос солинган.

Компаниянинг 2024 йилдаги соф фойдаси 295,1 млрдни ташкил қилган. Бу натижа 2023 йилдаги 205,2 миллиард сўмлик фойдага нисбатан 43,8 фоизга кўпдир. Click’нинг йиллик фойдаси мамлакатдаги банкларнинг 69,4 фоизининг (25 та) фойдасидан юқорироқдир.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Paynet компанияси Ўзбекистондаги миллий тўлов тизими HUMO’нинг 100% акцияларини $65 миллион эвазига сотиб олгани маълум бўлган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+