Мақсадли бюджетлаш усули қандай қилиб катта харажатларга пул сарфлашни осонлаштиради?
Режалаштирилган харажатлар масалан таъмир, дам олиш ёки байрам совғалари бюджетга жиддий босим қилиши мумкин. Sinking fund усули эса ушбу харажатларга олдиндан тайёргарлик кўриб, молиявий барқарорликни таъминлашда самарали ечим ҳисобланади.

Режалаштирилган харажатлар масалан таъмир, дам олиш ёки байрам совғалари бюджетга жиддий босим қилиши мумкин. Sinking fund усули эса ушбу харажатларга олдиндан тайёргарлик кўриб, молиявий барқарорликни таъминлашда самарали ечим ҳисобланади.
Катта харажатлар, масалан, уй-жой таъмири, дам олиш учун саёҳат ёки байрам совғалари – шахсий ва оилавий бюджетга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай режалаштирилган харажатларга олдиндан тайёргарлик кўрмаслик кўпинча молиявий стрессга, ҳаттоки қарзга тушиб қолишга олиб келади.
Аммо бу муаммони ҳал қилишнинг оддий ва самарали усули мавжуд – бу sinking fund, яъни мақсадли жамғарма тизими деб аталади. Ушбу усул орқали келажакдаги муайян харажатлар учун ҳар ойда белгиланган миқдорда маблағ ажратилади. Вақти келганда керакли сумма жамғарилган бўлади ва молиявий муаммоларсиз харажат амалга оширилади.
Sinking fund фавқулодда ҳолатларга мўлжалланган жамғармадан фарқли равишда, айнан режалаштирилган ёки такрорий харажатларга йўналтирилади. Буларга мисол қилиб, байрам совғалари, автомобиль ёки уй таъмири, таътил сафари, тўй маросимлари, электрон техника хариди ва бошқаларни келтириш мумкин.
Ушбу усулнинг асосий афзалликлари – молиявий стресснинг камайиши, қарзга тушмаслик, тартибли бюджет юритиш имконияти ва шахсий молиявий ишончнинг ортишидир. Sinking fund’ни жорий этиш учун, аввало, яқин келажакда ёки йил давомида режалаштирилган харажатларни аниқлаб олиш керак.

Масалан, Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудда ёзги дам олиш учун 7 миллион сўм, 6 ойдан кейинги автомобиль таъмири учун 7,5 миллион сўм, ёки келаси йилги уй-жой таъмири учун 25 миллион сўм керак бўлиши мумкин.
Шундан сўнг, ҳар бир харажатни режалаштирилган муддатга бўлиб чиқилиб, ҳар ойлик жамғарма миқдори аниқланади. Бу усул орқали шахс аниқ мақсадга қараб жамғариш имкониятига эга бўлади.
Жамғармаларни янада тартибли юритиш учун ҳар бир мақсад учун алоҳида ҳисоб очиш ёки битта жамғарма ҳисобида электрон жадвал ёки мобил иловалар орқали ҳисоб-китоб юритиш мумкин. Пулларни тўғри бошқаришга ёрдам берувчи энг яхши иловалар билан бу ерда танишиш мумкин.
Мавзуга доир: Пулларни тўғри бошқаришга ёрдам берувчи ТОП 5 илова
Яна бир муҳим босқичлардан бири – бу автоматик ўтказмаларни йўлга қўйишдир. Ҳозирда кўплаб fintech иловаларда мазкур функция мавжуд.
Шунингдек, ҳар ой жамғарма ҳолатини кузатиб бориш ва режалар ўзгарган тақдирда ажратиладиган миқдорни мослаштириш ҳам мумкин. Бу эса реал молиявий ҳолат билан жамғариш режасини мувофиқлаштиришга ёрдам беради.