11 965.510 so‘m

decrease

-46.790

13 437.270 so‘m

decrease

-29.720

145.960 so‘m

increase

0.630

11 965.510 so‘m

decrease

-46.790

2 соат аввал
Банк
64

Президент кредит олишдаги ортиқча талабларни бекор қилишни топширди

Кредит олиш учун сўралаётган 102 турдаги ҳужжатнинг 53 таси ахборот тизимларида мавжуд, яна 22 таси эса кредитга алоқасиз. Қашқадарёни ривожлантиришга бағишланган йиғилишда Шавкат Мирзиёев ушбу ортиқча талабларни бекор қилиш вазифасини қўйди.

Президент кредит олишдаги ортиқча талабларни бекор қилишни топширди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда банклар аҳоли ва тадбиркорлар лойиҳаларини маблағ билан таъминлашда амалий натижа кўрсатиши зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Йиғилишда кредит ажратишда гаровдан ташқари, бизнеснинг пул оқими ва аниқ буюртмаларини ҳам ҳисобга олиш масаласига эътибор қаратилди. Аввалроқ Андижонда шу асосда 20 та янги молиявий маҳсулот яратиш топширилган эди. Мазкур ёндашув Қашқадарёда ҳам натижа бериши кераклиги қайд этилди.

Банклар фаолиятини баҳолашда яратилган маҳсулотлар сони эмас, улар орқали қанча корхона маблағ олгани ва бизнеснинг ўсиши асосий мезон бўлади.

Кредитлашдаги ортиқча талабларни бекор қилиш маҳаллалардаги ташаббусларни молиялаштириш ҳамда янги иш ўринлари яратишни тезлаштириши кераклиги таъкидланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+