12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

16 январь, 16:14
Банк

Poytaxt bank’ни хусусийлаштириш жараёни тўлиқ якунланди

Poytaxt bank АЖ ягона акциядорининг қарори билан банк устави янги таҳрирда қабул қилинди ва янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди. Шунингдек, банкнинг аввалги кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари муддатидан олдин тугатилиб, янги аъзолар сайланди.

Poytaxt bank’ни хусусийлаштириш жараёни тўлиқ якунланди

2024 йил 31 декабрь куни Poytaxt bank ягона акциядори – Bond Investments Limited LLC томонидан банкнинг ташкилий тузилмасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган.

  1. Банкнинг устави янги таҳрирда қабул қилинди.

     

  2. Кузатув кенгаши таркиби муддатидан аввал тугатилди ва янги кузатув кенгаши аъзолари 3 йил муддатга сайланди.

     

  3. Банкда давлат улуши йўқлиги сабабли, давлат иштирокидаги корхоналар учун белгиланган корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиш мажбурияти бекор қилинди.

Шунингдек, янги акциядорнинг қарори билан кузатув кенгаши таркибига қуйидаги шахслар киритилди:

  • Муҳаммад Васим Ҳаята, Ал Maryah Community Bank (2021 йилда БААда ташкил этилган) муассис-раҳбари ва операцион директори.
  • Афтаб Шаукат, Ал Maryah Community Bank’нинг рақамли операциялар бўйича мутахассиси.
  • Фарход Шокиров, “Қурилиш индустрия ҳажимли уй-жой” МЧЖ директори.
  • Фаррух Ваҳобов, Sunny Meals ва Minor Tasty Food МЧЖларда акциядор (мос равишда 100% ва 50% улушга эга).

Poytaxt bank ҳақида

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳрида Poytaxt bank ташкил этилганини эълон қилганди. Банк арзон кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш ҳамда ипотека кредитларини ажратиш мақсадида ташкил қилинган. 2018 йил 29 декабрь куни Марказий банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия берилган.

Бошланғич даврда банк устав капитали пойтахт маҳаллий бюджетидан 3 миллиард сўм ажратиш ҳисобига ташкил этилиб, юридик ва жисмоний шахслар, жумладан, хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали 10 миллион евродан кам бўлмаган маблағ шакллантириш режалаштирилган эди. Кейинчалик, банкнинг устав капитали 100 фоиз пойтахт ҳокимияти ҳисобидан 100 миллиард сўмга етказилган.

Poytaxt bank хусусийлаштирилиш жараёни

2021 йил май ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги банкнинг устав капиталидаги 100 фоиз улушни оммавий савдолар орқали сотишни режалаштирган эди. Битим доирасида Deloitte компанияси консультант сифатида танлаб олинди.

Кейинроқ Россиянинг Экспобанки Poytaxt bank’ни хусусийлаштиришни режалаштираётгани хабар қилинган. 30 сентябрга келиб Давактив банкни хусусийлаштириш юзасидан Экспобанк билан келишув меморандумини имзолади.

2023 йилга келиб, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов банкни сотиш бўйича “айрим стратегик инвесторлар” билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди

2023 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда банкларнинг устав капитали камида 200 млрд сўм бўлиши кераклиги белгиланган бўлишига қарамай, 1 октябрь ҳолатига кўра Poytaxt bank устав капитали минимал талабларга жавоб бермай келаётганди.

Ўша пайтдаги Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов банкни сотиш бўйича олиб борилган музокаралар ҳақида қуйидагича изоҳ берган эди:

“Биз уни эртага сотиб юборадиган бўлсак, шаҳар ҳокимлиги у ерга 100 миллиарддан камроқ маблағ киритишидан нима маъно? Шу позициядан келиб чиқиб, бу банкка нисбатан устав капитали бўйича минимал талабларни киритмадик”.

2023 йилнинг декабрь ойида Россиянинг Экспобанки АҚШ санкцияларига учради. Халқаро муносабатларда юзага келган вазият сабабли “Экспобанк” Poytaxt bank бўйича амалдаги келишув шартларини бажара олмаслиги инобатга олиниб, битим бекор қилинди.

2024 йил июнь ойида эса Poytaxt bank АЖнинг 100 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш юзасидан  Бирлашган Араб Амирликларининг Bond Invesments Limited LLC компанияси билан 10 млн долларлик келишувга эришилгани хабар қилинди.

Давактив томонидан қайд этилишича, Bond Investments Limited LLC таклифи бошқа талабгорларнинг таклифларидан юқори бўлган.

Кейинчалик, октябрь ойи охирига келиб, битим шартлари бажарилиб, банк БААлик янги эгаларига сотилгани маълум бўлган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+