12 460.700 so‘m

decrease

-21.680

14 545.380 so‘m

increase

4.660

155.060 so‘m

decrease

-0.170

12 460.700 so‘m

decrease

-21.680

7 соат аввал
Банк

“Пойтахт Банк” устав капиталини 500 миллиард сўмга етказмоқда

“Пойтахт Банк” АЖ Кузатув кенгаши 28 август куни банк устав капиталини ошириш мақсадида қўшимча эмиссия чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарорга мувофиқ, умумий қиймати 400 миллиард сўм бўлган оддий акциялар банкнинг ягона акциядори — “Bond Investment Limited” LLC компаниясига ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилади.

“Пойтахт Банк” устав капиталини 500 миллиард сўмга етказмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил 28 август куни “Пойтахт Банк” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда корпоратив маълумотлар ягона порталида келтириб ўтилган.

Мажлис қарорига мувофиқ, банк томонидан қўшимча равишда номинал қиймати 1 000 сўмдан бўлган 400 миллион дона оддий акциялар чиқарилиши белгиланди. Ушбу эмиссиянинг умумий ҳажми 400 миллиард сўмни ташкил этади.

Маълумки, “Пойтахт Банк” АЖ устав капитали ташкил этилган пайтдан буён 100 миллиард сўмни ташкил қилиб келган. 

Эндиликда янги акциялар банкнинг ягона акциядори — БААда рўйхатдан ўтган “Bond Investment Limited” LLC компаниясига ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилади ва устав капитали миқдори 500 миллиард сўмга етказилади. Акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йил давомида жойлаштирилиши режалаштирилган.

Қўшимча эмиссия бўйича тўловлар миллий валютада, фақатгина нақдсиз ҳисоб-китоб шаклида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 500 миллиард сўм этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 27 август куни Марказий банк “Евроосиё Банк” АЖнинг лицензиясини бекор қилган эди. Мазкур қарор банк устав капиталининг белгиланган минимал талабларга етмаганлиги ва банк фаолиятида қонунбузарликларга йўл қўйилгани билан изоҳланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+