12 093.350 so‘m

increase

4.370

13 867.440 so‘m

increase

65.450

155.220 so‘m

increase

0.750

12 093.350 so‘m

increase

4.370

24 март, 15:40
Банк
654

“Пойтахт банк” кузатув кенгаши барча аъзоларининг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди

“Пойтахт банк” АЖ кузатув кенгаши тўлиқ янгиланди. 

Ягона акциядор қарори билан кенгашнинг аввалги таркиби ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. 

Янги таркибга Отабек Мустафаев раис этиб сайланиб, кенгашга икки нафар хорижий мутахассис киритилди.

“Пойтахт банк” кузатув кенгаши барча аъзоларининг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Пойтахт банк” АЖ кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Бу ҳақда банкнинг ягона аксиядори томонидан тегишли қарор қабул қилингани маълум қилинган.

Қарорга мувофиқ, банк кузатув кенгашининг қуйидаги аъзоларининг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди:

  • Вахабов Фаррух Абдурахимович
  • Муҳаммад Васим Ҳаята
  • Мирзақулов Толибжон Олтинович
  • Бахадиров Улуғбек Ходжитўраевич
  • Шокиров Фарход Мансур ўғли

Фаррух Вахабов шу вақтгача банк кузатув кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келган. Шунингдек, Муҳаммад Васим Ҳаята ва Фарход Шокиров ҳам 2024-йил охиридан буён кузатув кенгаши аъзолари сифатида ишлаб келаётган эди.

Мазкур шахслар ўрнига банк кузатув кенгашининг янги таркиби қуйидагича тасдиқланди:

  • Мустафаев Отабек Садикович — Кузатув кенгаши раиси
  • Хамдамов Сардор Бахтиёр ўғли — Кузатув кенгаши раиси ўринбосари
  • Сапаров Баходир Актамович — мустақил аъзо
  • Валид Жаафар — кузатув кенгаши аъзоси
  • Сед Насан Шаҳеряр — кузатув кенгаши аъзоси

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+