11 833.370 so‘m

increase

35.910

13 577.610 so‘m

decrease

-30.760

139.790 so‘m

increase

0.020

11 833.370 so‘m

increase

35.910

2 соат аввал
Иқтисодиёт
46

Педагоглар фарзандлари контрактига 30 фоиз чегирма берилади

2026/2027-ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларида таҳсил олаётган педагоглар фарзандларининг тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади. Имтиёз бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар учун амал қилади. Бир оилада бир нечта фарзанд шартларга мос келса, чегирма уларнинг ҳар бирига алоҳида қўлланилади.

Педагоглар фарзандлари контрактига 30 фоиз чегирма берилади

Ҳукуматнинг 2026-йил 17-сентябрдаги 501-сон қарори билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ва таҳсил олаётган фарзандларига контракт бўйича чегирма бериш тартиби тасдиқланди.

Янги тартиб 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб қўлланилади. Унга кўра, педагогларнинг давлат ОТМлари бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида ўқиётган фарзандлари учун тўлов-контракт суммаси 30 фоизга камайтирилади.

Чегирма қуйидаги талабаларга татбиқ этилмайди:

  • олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида ўқиётганларга;
  • Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари талабаларига;
  • қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олаётганларга;
  • хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари ва факультетларида ўқиётганларга;
  • нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларига.

Агар педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида контракт асосида ўқиётган бўлса, 30 фоизлик чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида ҳисобланади.

Чегирмани олиш учун талаба kontrakt.edu.uz тизими орқали тўлов-контракт шартномасини олиш бўйича ариза юборади. Талабанинг ота ёки онаси педагог экани “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширилади.

Маълумот тасдиқланса, 30 фоизлик чегирма автоматик равишда қўлланилади. Ариза масъул ташкилот томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиши керак.

Чегирма ҳар бир ўқув йили учун бир марта берилади. Агар талабанинг ота ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилса, кейинги ўқув йилидан бошлаб имтиёз қўлланилмайди.

Мазкур тартибнинг лойиҳаси 2026-йил май ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Лойиҳа ҳам давлат ОТМларининг кундузги бакалавриатида таҳсил олаётган педагоглар фарзандларига 30 фоизлик чегирма беришни назарда тутган.

Педагоглар фарзандлари учун бундай имтиёз жорий этилиши аввалроқ Президент томонидан ҳам эълон қилинган эди. Расмий хабарда келгуси ўқув йилидан давлат олийгоҳларига кирган педагоглар фарзандларининг контрактига 30 фоиз чегирма берилиши кўзда тутилаётгани айтилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+