12 964.430 so‘m

decrease

-30.160

14 744.450 so‘m

decrease

-17.400

158.280 so‘m

increase

0.600

12 964.430 so‘m

decrease

-30.160

09 октябрь, 2024
Технология

Павел Дуров Telegram’да қандай янги функциялар пайдо бўлишини маълум қилди

Мессенжер фойдаланувчилари хабар юборилганидан кейин унга медиа-файл қўшиш ва хабар қачон таҳрирланганини кўриш имконига эга бўлишади.

Павел Дуров Telegram’да қандай янги функциялар пайдо бўлишини маълум қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров яқин келажакда мессенжерда қандай янги функциялар пайдо бўлиши ҳақида хабар берди.

“Мен Telegram жамоасини яхши кўраман. Кечагина иловаларимизни яхшилаш борасида 10та янги таклифни илгари сурдим. Бизда уларнинг нусхалари тайёр эди, энди эса мазкур функциялар амалга оширилган тўлиқ фунционал тузилмалар мавжуд”, — деб ёзди Дуров.

Бу янгиланишлар қаторида ҳадялар учун 5 та, ҳештеглар учун эса 3 та янгиланиш бор. Хусусан, ўтган ҳафта янгиланган версияда фойдаланувчилар учун ҳадялар жўнатиш функцияси пайдо бўлганди.

Шунингдек, мессенжер фойдаланувчилари хабар юборилганидан кейин унга медиа-файл қўшиш ҳамда хабар қачон таҳрирланганини кўриш имкониятига эга бўлишади.

Дуровнинг қайд этишича, барча янгиланишлар бир кунда мессенжерга қўшилади. “Telegram жамоаси кўпчилик хабар алмашиш иловалари қандай ишлашини шакллантиргани ажабланарли эмас ва бу мулоқотдаги деярли барча янгиликларга ҳисса қўшади”, деди у.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+