12 699.140 so‘m

increase

84.070

14 847.830 so‘m

increase

93.240

162.160 so‘m

increase

0.140

12 699.140 so‘m

increase

84.070

07 июль, 18:30
Иқтисодиёт

Пасайиш: июнь ойида инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция қандай ўзгарди?

Июнь ойида Ўзбекистонда инфляцион кутилмалар пасайиб, аҳоли орасида 13,2 фоиз, тадбиркорлар орасида эса 11,8 фоизни ташкил этди. Сезилган инфляция ҳам 14,5 фоиздан 13,4 фоизга тушди. 

Ўтказилган сўров натижалари даромади юқори бўлганлар инфляцияни кам даромадлиларга қараганда кучлироқ ҳис қилганини кўрсатмоқда.

Пасайиш: июнь ойида инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция қандай ўзгарди?
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил июнь ойида Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари орасида инфляцион кутилмалар ўтган ойга нисбатан пасайиш билан қайд этилди. 

Аҳоли орасида инфляцион кутилма ўртача 13,2 фоизни, тадбиркорлар орасида эса 11,8 фоизни ташкил этди. Бу май ойидаги кўрсаткичларга (аҳоли – 13,7%, тадбиркорлар – 12,9%) нисбатан пасайиш бўлиб, умумий иқтисодий кайфиятда эҳтиёткорлик билан ижобий ўзгариш кузатилаётганидан дарак беради.

Июнь июль аҳолининг инфляцион кутилмаларига энг катта таъсир кўрсатган омил сифатида иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши қайд этилди. Бу омилга урғу берган респондентлар улуши 22 фоиздан 35 фоизгача ошди. Айни пайтда, коммунал хизматлар ва валюта курси ўзгариши хавфи борасида хавотир билдирганлар сони камайди — коммунал хизматлар – 57% дан 50% га, валюта курси – 37% дан 27% гача тушди.

Инфлятсион кутилмалар ҳудудлар кесимида ҳам турлича шаклланмоқда. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (15,2%), энг паст даража эса Навоий вилоятида (12,0%) кузатилган. Демак, мамлакат пойтахтида нарх ўсишига оид хавотирлар, бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқори бўлиб қолмоқда. Бунга асосий сабаб сифатида Тошкент шаҳрида товар ва хизматлар нархлари тезроқ ўзгариши, эҳтимол, даромадлар юқорилиги ва истеъмол талаби кучлироқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, аҳоли орасида инфляцион кутилмалар даромад миқдорига боғлиқ ҳолда ҳам фарқланмоқда. Ойига 15 миллион сўмдан ортиқ даромадга эга бўлганлар орасида кутилмалар 15,1 фоизга етган бўлса, даромадсиз аҳолида бу кўрсаткич 14,9 фоизни ташкил қилган. 

2 млн сўмгача даромад топадиган аҳоли орасида эса инфляцион кутилмалар энг паст бўлган(12,2 фоиз). 

Сезилган инфляция

Аҳоли сезган инфляция — яъни нарх ўзгаришининг шахсий тажриба асосида қабул қилинган кўриниши — ҳам май ойига нисбатан бироз пасайган. 

Июнь ойида сезилган инфляция даражаси 13,4 фоизни ташкил этди (майда 14,5 фоиз бўлган эди). 

Сезилган инфляция ҳам энг юқори Тошкент шаҳрида (16,2%), энг паст Навоий вилоятида (11,0%) кузатилди. 

Шунга қарамай, асосий товарлар ва хизматлар бўйича нархларнинг аҳоли эътиборини тортадиган даражада ўсгани кузатилган. Жумладан, гўшт ва сут маҳсулотлари, электр ва газ, ёқилғи, дорилар, ижара ҳақи, маиший хизматлар ва транспорт харажатлари аҳоли томонидан энг кўп сезилган инфляцион босим манбалари сифатида қайд этилган.

Даромад даражаси ошгани сари сезилган инфляция ҳам ортиб борган: 15 миллион сўмдан юқори даромадга эга респондентлар орасида бу кўрсаткич 16,5 фоизни ташкил қилган. Қуйидаги инфографикада бу батафсил келтирилган:

Инфлятсион кутилмалар ва сезилган инфлятсиянинг соҳалар бўйича тақсимотига назар ташласак, ишлаб чиқариш ва таълим/илм-фан соҳаларида фаолият юритаётганлар орасида энг юқори кутилмалар ва сезилган инфлятсия даражалари кузатилмоқда. Савдо, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида эса бу кўрсаткичлар анча паст.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+