Парижда ўзбек банкирининг ўғирлаб кетилгани саҳналаштирилган бўлиши мумкин — The Insider
The Insider ўтказган сўриштирувга кўра, Олимов айблаётган шахслари билан дўстона алоқада бўлган ва “ўғирланган” кунлари уларга бемалол ёзиб-қўнғироқ қилган. Воқеа атрофида йирик молиявий низолар ва эски ҳисоб-китоблар борлиги ҳам аниқланган.

The Insider нашри Парижда Ўзбекистонлик банкир Қаҳрамонжон Олимовнинг ўғирлаб кетилиши ҳақида мақола эълон қилди. Нашр ушбу ишда саҳналаштириш элементлари мавжудлигини даъво қилмоқда.
Шу йил ёзида Ўзбекистонлик банкир, Anorbank асосий акциядори Олимов Францияда ўғирлаб кетилгани ва азоблангани ҳақида баёнот берган эди. Унинг айтишича, жиноятчиларнинг мақсади 10 млн доллар миқдорида товон пули олиш эди. Бу воқеа банкир ва унинг вакили сўзларига асосланиб, француз нашри Le Monde томонидан ёритилганидан сўнг, бутун дунё ОАВида, айниқса Ўзбекистон нашрларида кенг тарқалди.
Банкирнинг айтишича, жиноятни “B. R. га яқин бўлган шахснинг ишончли вакили M.” содир этган. Француз газетаси Қаҳрамонжон Олимовдан бошқа ҳеч кимнинг исмини очиқ келтирмаган. The Insider нашри Олимовни ўғирлаш ва товламачиликда айблаётган шахсларни аниқлаган, шунингдек, воқеадаги саҳналаштиришнинг белгиларини топган.
B. R. — Ўтган йилларда танилган ўзбек олигархи Ботир Раҳимов Олимовнинг собиқ иш берувчиси бўлган. The Insider ёзишича, француз нашри “молиявий магнат” деб атаган Олимовнинг бойлиги аслида 2016 йилда Ўзбекистонни тарк этиб Туркияга кўчиб кетган Ботир Раҳимовга тегишли активлар ҳисобига шаклланган. Бу жараён собиқ президент Ислом Каримов вафотидан кўп ўтмай содир бўлгани айтилади.
M. — Россия фуқароси, Раҳимовнинг Туркиядаги бизнес ҳамкори. The Insider бу шахснинг исмини ошкор қилмаган, чунки маълумотга айнан шу шарт билан кириш имконияти берилган.
Қаҳрамонжон Олимовнинг версияси
Le Monde'нинг ёзишича, Олимов 2025 йил 22 июнда Париж марказида мажбурий равишда микроавтобусга ўтқазилиб, номаълум манзилга олиб кетилган. У ерда M. исмли шахс уни азоблаб, $10 миллион талаб қилган. Кейинчалик Олимов Ницца яқинидаги виллага кўчирилган ва азоблар давом этган; ҳатто уни қатл этишга уриниш бўлгандай ҳаракатлар ҳам қайд этилган. Олимов таъкидлашича, у сиёсий мазмундаги видеони зўрлик билан ёзишга мажбур қилинган, шунингдек, $5 миллионлик тилхат ёзиб берган. $200 минг тўлагач, у озод қилинган ва шундан сўнг полицияга мурожаат қилган.
Суриштирувда аниқланган фактлар
Нашр даъво қилишича, Олимов ва M. орасидаги суҳбатлар (телефон ва ёзишмалар) жиноятчи–жабрланувчи муносабатига умуман ўхшамайди. Аксинча, улар дўстона ва ҳурмат билан мулоқот қилишган.
Ницца яқинидаги вилла (Rocquefort-le-Pan) криптовалюта орқали, сайёҳлик хизматлари кўрсатувчи воситачи ёрдамида ижарага олинган. Бунда дастлаб ижарачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат сифатида воситачига Олимовнинг энг яқини, ўзбек миллатига мансуб Франция фуқароси Шуҳрат Зиёвиддиновнинг паспорти юборилган. Кейинчалик паспорт ишлатилмаган, чунки ижарачи "хотини билмаслиги учун" анонимликни сўраган.
Олимовнинг айтишича, у 2025 йил 22 июнда ўғирлаб кетилган ва эртаси куни, яъни 23 июнда озод қилинган. The Insider танишиб чиққан ҳужжатларга кўра, Олимовнинг “озод этилгандан” сўнг Парижга биринчи класс чиптаси M.нинг шахсий ҳайдовчиси банк картаси орқали тўланган. Шундан сўнг M.нинг ўзи ушбу чипта нусхасини Telegram орқали ўзининг расмий рақамидан Олимовга юборган.

Парижга қайтгач, 24 июнь куни Олимов ўғирлаб кетилганлиги ҳақида ариза билан полицияга мурожаат қилган. Тергов баёнотамасида Олимовнинг полициядаги сўрови 2025 йил 24 июнь соат 15:00 дан 22:30 гача давом этгани ёзилган.
Олимовнинг Telegram иловасида M. билан ёзишмаларига кўра, бу икки шахс 2025 йил 23 июндан 26 июнгача ўзаро дўстона мулоқотда бўлган, айниқса 24 июнь куни фаол гаплашган. Бўз устига, Олимов жиноят қурбони сифатида кўрсатма бериб туриб, бир вақтнинг ўзида Telegram’да M. билан “қарзнинг $200 минглик қисмини” беришни муҳокама қилган. Пуллар соат 19:00 атрофида, яъни сўроқнинг айнӣ қизғин пallasида топширилган.
Олимов ва M. орасидаги ёзишмалар фақат 2025 йил 26 июнда узилиб қолган. Олимовнинг M.га йўллаган сўнгги хабарида шундай дейилади:

"Мени зудлик билан полицияга олиб кетишяпти. Алоқани ўчиряпман." M. эса жавобан сўрайди: "Нега сени олиб кетишяпти? Улар бу саҳналаштирилган иш эканини тушунишдими?" Савол жавобсиз қолган.
28 июнда улар яна дўстона оҳангда мулоқотни давом эттиришган.
Ески келишувлар
2016 йилда ўзбек олигархи Ботир Раҳимов Егей денгизи соҳилида меҳмонхона сотиб олиб, Туркияга кўчиб ўтган. Aмалда Раҳимовга тегишли бўлган Капиталбанк, шунингдек олигархнинг ўнлаб бошқа компаниялари Қаҳрамонжон Олимов бошқарувида қолган.
2017 йилда Олимов Раҳимовни активлар тортиб олиниши мумкинлигига ишонтириб, активларни “ҳеч бўлмаса бирор пулга” сотишни таклиф қилган. Ўзини воситачи сифатида кўрсатиб, $13,5 млн евазига ўнлаб компанияларни, жумладан енг йирик хусусий банкни ҳам ўз номига ўтказишни сўраган. Жуда арзон таклиф бўлгани учун Раҳимов таклифни бошида рад етган.
Олимов қўшимча равишда 1 йил ичида яна $10 млн ваъдасини ҳам қўшган. Шундан сўнг Раҳимов келишувга рози бўлган. Ушбу қўшимча $10 млн М.га тўланиши керак бўлган, негаки Раҳимовнинг у билан ўзаро ҳисоб-китоблари бўлган.
Aммо Олимов Раҳимовга атиги $13,5 млн тўлаган (активларнинг реал қиймати 5%и атрофида),
Ботир Раҳимов Ўзбекистонга қайтгач, суриштирув бошлаган ва Олимов шунчаки "ўтказувчи бўғин" бўлмаганини, Раҳимов мажбуран сотган активларнинг катта қисми айнан Олимовга насиб етганини аниқлаган.
Маълум бўлишича, Раҳимов билан тузилган битимдан кўп ўтмай, Олимов қимматбаҳо харидларни амалга ошира бошлаган.
Масалан, Германияда меҳмонхона сотиб олган, бир йилдан сўнг еса ўз банкини таъсис етган (ҳозирда бу банк, Олимовнинг ўзи франсуз журналистларига айтишича, 1 миллиард доллардан ортиқ маблағни бошқаради). Шунингдек, Олимов Siemens ва Франсиянинг EDF компаниялари иштирокидаги, Ўзбекистонда IES қуриш лойиҳасини амалга ошираётган йирик енергетика консорсиумининг иштирокчисига айланган.
Шу тариқа, Ботир Раҳимов Ўзбекистонга қуруқ қўл билан қайтган, унинг собиқ қўл остидаги ходими ва ишончли вакили еса олигархга айланган.
Ғазабланган Раҳимов 2018-йилги битимни қайта кўриб чиқишга ҳаракат қила бошлаган, Олимовга 200 миллион доллардан ортиқ миқдорда компенсация тўлаш талабини қўйган, шунингдек, бўлажак суд жараёнлари учун юристларни ёллаган.









