12 044.720 so‘m

decrease

-11.180

13 525.020 so‘m

decrease

-47.510

145.460 so‘m

increase

1.300

12 044.720 so‘m

decrease

-11.180

Якин 7 дақиқа ичида
Банк
42

Ўзига кредит беришни тақиқлаганлар сони бир йилда 19 бараварга кўпайди. Хизматни қандай ёқиш мумкин?

Ўзбекистонда “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланувчилар сони 2,84 млн кишига етди. Бир йил ичида уларнинг сони қарийб 2,7 млн нафарга кўпайган. Хизматни бепул ёқиш ва зарур бўлганда ўчириш мумкин.

Ўзига кредит беришни тақиқлаганлар сони бир йилда 19 бараварга кўпайди. Хизматни қандай ёқиш мумкин?

2026-йил 1-октабр ҳолатига 2 841 475 нафар жисмоний шахс ўз номига кредит расмийлаштирилишига тақиқ қўйган. Бу ҳақда КАТМ кредит бюроси хабар берди.

Ўтган йилнинг шу санасида хизматга 149 465 киши уланган эди. Шу тариқа, бир йилда фойдаланувчилар сони 2 692 010 нафарга кўпайиб, аввалги кўрсаткичдан қарийб 19 бараварга етган.

Хизматдан фойдаланаётганларнинг 1 656 387 нафари эркаклар, 1 185 088 нафари аёллардир. Уларнинг жами фойдаланувчилар таркибидаги улуши тегишлича 58,3 фоиз ва 41,7 фоизни ташкил этади.

“Кредитга тақиқ” шахс номидан янги кредит битими тузилишини чеклашга хизмат қилади. Бу шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланиб кредит расмийлаштириш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Фуқаро кредит олишга қарор қилса, тақиқни мустақил равишда олиб ташлаши мумкин.

Хизматни қандай ёқиш мумкин?

Тақиқни масофадан туриб учта усулда фаоллаштириш мумкин:

  • “KATM” мобил иловасида: бош саҳифадан “Кредитга тақиқ” хизматини танлаб, фаоллаштириш орқали.
  • Кредит бюроси сайтида: шахсий кабинетга кириб, тегишли хизматни танлаш орқали.
  • My.gov.uz портали ёки мобил иловасида: аккаунтга кириб, “Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш” хизматини танлаш орқали.

My.gov.uz орқали хизматдан фойдаланишда қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди, жараён автоматик амалга оширилади. Кредит олиш зарурати туғилганда шу хизмат орқали тақиқни бекор қилиш, кейин эса қайта фаоллаштириш мумкин. 

Онлайн усулдан фойдалана олмайдиганлар Давлат хизматлари марказлари ёки КАТМ кредит бюросига шахсан мурожаат қилиб, тақиқни ёқиши ёки ўчириши мумкин. Хизмат бепул.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+