12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

08 январь, 15:49
Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой ҳам камайди

Олтин валюта захиралари декабрь ойида $290 млнга камайиб, 1 январь ҳолати бўйича 41,2 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой ҳам камайди
Фото: AI

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари декабрь ойида $290 млнга камайиб, 1 январь ҳолатига кўра 41,2 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақида Марказий банк 7 январь кунги ҳисоботида маълумот берди.

Ўзбекистон халқаро захиралари таркибидаги олтин миқдори декабрь ойида $704 млнга камайиб, $32млрдни ташкил қилди. Регулятор бу ҳолатни ой давомида олтин нархининг 2664,30 доллардан 2610,85 долларгача камайганлиги билан изоҳлади. Олтиннинг соф ҳажми эса аввалги ойдаги миқдорда сақланиб қолиб, 12,3 млн трояни ташкил этди.

Кўрсаткичлар1 январь 202412 декабрь 20241 январь 2025
Расмий захира активлари (млрд $)34,641,541,2
Олтин (млрд $)24,632,732,0
Соф ҳажми (млн, трой, унция)11,912,312,3
Хорижий валютадаги захира активлари (млрд $)9,48,28,6

Шундай бўлса-да, хорижий валютадаги активлар миқдори $414 млнга кўпайиб, $8,6 млрдни ташкил қилди. Бунга АҚШ долларининг халқаро миқёсда қадри юқорилагани сабаб бўлганини тахмин қилиш мумкин. Мазкур активлар таркибидаги нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса $413,5 млнга кўпайиб, йилни 8,5 млрд доллар билан тугатди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат олтин-валюта заҳиралари кетма-кет ўсишлардан сўнг ноябрь ойида $1,7 млрдга камайган эди. Ноябрь  ва декабрь ойидаги тушишларга қарамасдан, ўтган йил бошидан бери Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,6 миллиард доллардан 6,6 миллиард долларга кўпайиб, йилни $41,2 миллиард билан якунлади.

Аввалроқ олтин нархи 2025 йил охирида 2 910 доллар атрофида бўлиши прогноз қилинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+