12 091.220 so‘m

increase

9.590

13 844.450 so‘m

increase

7.360

149.160 so‘m

decrease

-1.280

12 091.220 so‘m

increase

9.590

4 соат аввал
Банк
8

Ўзбекистонга Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада ошди

2025 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 18,9 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 4,1 млрд доллар ёки 28 фоизга ошди. 

Хусусан, Буюк Британиядан трансфертлар 39 фоизга, Европа Иттифоқи давлатларидан эса 37 фоизга кўпайган.

Шу билан бирга, банклар орқали пул жўнатиш ҳажми 49 фоизга камайган бўлса, картадан картага (P2P) ўтказмалар ҳажми 1,4 бараварга ошиб, 8,6 млрд долларга етган.

Ўзбекистонга Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада ошди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк 2025 йил бўйича халқаро миграция ҳамда жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича шарҳини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари орқали жами 18,9 млрд доллар маблағ келиб тушган. Бу 2024 йилга нисбатан 4,1 млрд долларга ёки 28 фоизга кўпдир.

Трансчегаравий пул ўтказмаларининг асосий қисми Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия каби давлатлар ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, Ўзбекистон ташқи меҳнат миграциясида диверсификация жараёни ҳам жадаллашмоқда. 2025 йилда Европа Иттифоқи ва АҚШ каби ривожланган давлатлардан ҳам пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада ошган.

Хусусан, Буюк Британиядан юборилган трансфертлар ҳажми 39 фоизга, Европа Иттифоқи мамлакатларидан эса 37 фоизга кўпайган. 

Европа Иттифоқи давлатлари кесимида ўсиш қуйидагича бўлган: Ирландия — 2,6 баробар, Хорватия — 2,5 баробар, Словакия — 67 фоиз, Литва — 57 фоиз, Нидерландия — 49 фоиз, Полша — 9 фоиз.

Шунингдек, АҚШдан пул ўтказмалари 15 фоизга, Жанубий Кореядан ҳам 15 фоизга ошган.

2025 йилда жисмоний шахсларга келиб тушган маблағларнинг 9,9 млрд доллари ёки 52 фоизи анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали амалга оширилган. Банклар орқали пул жўнатиш ҳажми эса бир йил ичида 49 фоизга камайиб, 397 млн долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, ўзбекистонликлар орасида P2P — яъни картадан картага пул ўтказиш усули тобора оммалашмоқда. Бундай ўтказмалар ҳажми бир йил ичида 1,4 бараварга ошиб, 8,6 млрд долларга етган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+