Ўзбекистонда йил бошидан авиа ва темирйўл чипталари қимматламоқда
1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда ички авиарейслар ҳамда Афросиёб электропоездлари учун чипта нархлари оширилади. Silk Avia йўналишларида ўртача ўсиш 7,37 фоизни, темирйўл қатновларида эса 15 фоизни ташкил этади.

Йил бошидан Ўзбекистонда ҳам авиа, ҳам темирйўл чипталари нархларининг ошиши кузатилмоқда. Хусусан, 2026 йил 1 февралдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар ва тезюрар поездлар учун янги тарифлар кучга киради.
Авиачипта нархлари
Silk Avia авиакомпанияси матбуот хизмати 15 январь куни республика ички йўналишлари бўйича янгиланган тарифлар жорий этилишини маълум қилди. Ўзгаришлар жами 14 та йўналишни қамраб олади.
Асосий йўналишлар бўйича авиачипта нархлари ўртача 7,37 фоизга ошди. Энг сезиларли қимматлашув Тошкент — Бухоро йўналишида қайд этилган бўлса (+7,62%), энг кам ўсиш Тошкент — Зомин ҳамда Нукус — Мўйноқ йўналишларида кузатилди (+6,99%).
2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган янги тарифлар (бир томонга):
- Тошкент — Самарқанд: 291 000 → 313 089 сўм (+7,59%)
- Тошкент — Бухоро: 320 000 → 344 399 сўм (+7,62%)
- Тошкент — Навоий: 277 000 → 297 435 сўм (+7,37%)
- Тошкент — Қарши: 277 000 → 297 435 сўм (+7,37%)
- Тошкент — Термиз: 335 000 → 360 053 сўм (+7,47%)
- Тошкент — Наманган: 277 000 → 297 435 сўм (+7,37%)
- Тошкент — Фарғона: 277 000 → 297 435 сўм (+7,37%)
- Тошкент — Урганч: 437 000 → 469 635 сўм (+7,46%)
- Тошкент — Қўқон: 277 000 → 297 435 сўм (+7,37%)
- Тошкент — Андижон: 306 000 → 328 745 сўм (+7,43%)
- Тошкент — Сариосиё: 393 000 → 422 671 сўм (+7,54%)
- Тошкент — Зомин: 117 043 → 125 236 сўм (+6,99%)
- Тошкент — Шаҳрисабз: 277 000 → 297 435 сўм (+7,37%)
- Нукус — Мўйноқ: 117 043 → 125 236 сўм (+6,99%)
Авиакомпания йўловчиларга сафарларни режалаштиришда ушбу ўзгаришларни инобатга олишни тавсия этди. Чипталарни silk-avia.com сайти, мамлакатдаги барча аэропортлар ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиаллари орқали харид қилиш мумкин.
Темирйўл чипталари
Шунингдек, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Афросиёб электропоездлари учун чипта нархлари 15 фоизга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Янгиланган тарифлар қуйидагича:
Тошкент — Бухоро
- VIP: 1 138 000 сўм (аввал 875 000)
- Бизнес: 760 000 сўм (661 000)
- Эконом: 509 000 сўм (443 000)
Тошкент — Қарши
- VIP: 976 000 сўм (751 000)
- Бизнес: 642 000 сўм (558 000)
- Эконом: 429 000 сўм (372 000)
Тошкент — Самарқанд
- VIP: 709 000 сўм (545 000)
- Бизнес: 455 000 сўм (396 000)
- Эконом: 311 000 сўм (270 000)
Бундан ташқари, Шарқ, Насаф ва Ўзбекистон йўловчи поездлари учун ҳам чипта нархлари 15 фоизга оширилади.









