Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди
Telegram’га интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий иш бошлади. Энди фойдаланувчилар Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда криптовалюталарни сотиб олиши мумкин бўлади

Telegram мессенжерига интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий равишда иш бошлади. Бу ҳақда Компания матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда фойдаланувчилар илова ичида тўғридан-тўғри криптооператсияларни амалга ошириб, Wallet’нинг барча функцияларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Сервис орқали Bitcoin, Toncoin, USDT ва яна 200 дан ортиқ машҳур криптовалюталарни маҳаллий тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш ва сотиш имконияти мавжуд.
Лойиҳанинг технологик инфратузилмаси Asterium компанияси томонидан тақдим этилади. Платформа HUMO, Visa ва Mastercard карталаридан воситачиларсиз фойдаланиб, криптоактивларни харид қилиш, сотиш ва сақлашга ёрдам беради.
Wallet’нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилган расмий лицензия асосида амалга оширилган.
Компания вакилларининг айтишича, Ўзбекистон бозорига киришда икки омил ҳал қилувчи бўлган: Телеграмънинг жуда оммалашгани ва финтех йўналишининг тез суръатларда ривожланаётгани.
Мамлакатда мессенжердан ўнлаб миллион фойдаланувчи фойдаланади. Компанияга кўра, Telegram деярли асосий рақамли мулоқот воситаси, реклама майдони ва бизнес операциялари учун муҳим платформага айланган.









