Ўзбекистонда такси бозори: 2024 йилда қонуний айланма миқдори қарийб 6 трлн сўмга етди
Йил давомида 155 та такси агрегатори солиқ органлари тизимига интеграция қилинди.
Такси тўловларининг асосий қисми (76,3%) ҳали ҳам нақд пулда амалга оширилмоқда.
Фаолият кўрсатаётган автомобилларнинг 56,9 фоизининг ёши 10 йилдан ошган.
Рақамлардаги кўрсаткичлар
2024 йил якунига қадар 155 та такси агрегатори солиқ органлари тизимларига интеграция қилинди (2023 йилнинг апрелида бу кўрсаткич атиги 6 та эди).
Интеграция фақатгина 2024 йилнинг иккинчи ярмида жадал кечган (августда 142 та). Бу эса дастлабки ярим йилликда жараённинг суст борганидан дарак беради.
2024 йил давомида 320 миллион марта йўловчи ташиш амалга оширилган.
Умумий айланма 5,9 триллион сўмни ташкил этди, шундан:
- 76,3% (4,5 триллион сўм) – нақд тўловлар;
- 23,7% (1,4 триллион сўм) – нақдсиз тўловлар.
- Ўртача битта чек 18 456 сўмни ташкил этди.
Ҳайдовчилар фаолияти
Агрегаторлар орқали 498 мингга яқин ҳайдовчи расмий рўйхатдан ўтиб, фаолият юритмоқда. Уларнинг ёш таркиби қуйидагича:
- 30-50 ёшдагилар: 57% (283 680 киши).
- 30 ёшгача бўлганлар: 36% (179 245 киши).
- 50 ёшдан катталар: 7% (35 004 киши).
Аёл ҳайдовчилар сони 2023 йилда 1 053 нафар ташкил қилган бўлса, йил давомида бу миқдор 4 баробарга ошиб, 2024 йил охирида 4 124 нафарни ташкил қилди.
Даромад ва молиявий ҳолат
Ҳайдовчиларнинг даромадлари орасида катта тафовутлар мавжуд:
- 100 миллион сўмдан ортиқ даромад – 4,7 минг ҳайдовчи.
- 50-100 миллион сўм – 23,1 минг ҳайдовчи.
- 10-50 миллион сўм – 114,6 минг ҳайдовчи.
- 1-5 миллион сўм ва ундан паст – 291,9 минг ҳайдовчи.
Транспорт воситалари ва технологиялар
Бозорда энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар:
- Nexia – 17,8%.
- Cobalt – 16,9%.
- Lacetti – 13,9%.
Электромобиллар улуши ҳали ҳам паст бўлиб, атиги 1,2% ни ташкил этди.
Автомобилларнинг ишлаб чиқарилган йиллари:
- 1-3 йил – 10,4%
- 3-5 йил – 9%
- 5-10 йил – 23,6%
- 10 йилдан ортиқ – 56,9%
2024 йилда такси агрегаторлари томонидан 156,8 миллиард сўм солиқ тўланди, шундан ҚҚС – 66,2 миллиард сўмни ташкил этди.
Аввалроқ Yandex Go хизмат кўрсатиш соҳасидаги солиқ тўловчилар ичида топ-20 га киргани хабар қилинган эди.