11 985.100 so‘m

increase

12.750

13 923.090 so‘m

increase

71.080

148.860 so‘m

increase

1.340

11 985.100 so‘m

increase

12.750

3 кун аввал
Банк
64

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 65 млндан ошди

Ўзбекистонда 1 ноябрь ҳолатига муомаладаги банк карталари сони 65 миллион 44 минг донани ташкил этди. Энг кўп карта Халқ банкида бўлса, Агробанк ва Ипотека банкдаги карталар сони йил бошидан мос равишда 1,2 млн ва 0,6 млнга ошди.

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 65 млндан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда банклар томонидан чиқарилган муомаладаги банк карталари сони 65 миллион донадан ошди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди.

1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатдаги амалда бўлган банк карталарининг умумий сони 65 млн 44 минг донани ташкил қилади. Банклар орасида энг кўп карта Халқ банкига тегишли. Бироқ ушбу банкдаги карталар сони йил бошига нисбатан қарийб 2 миллион донага камайган.

Иккинчи ўринда 6,6 миллион муомаладаги карта билан Агробанк жойлашган. Бу банкдаги карталар сони йил бошидан буён 1,2 миллионга кўпайган. Учинчида эса 5,2 миллион дона карта билан Ипотека банк турибди (+0,6 млн).

Шунингдек:

  • Миллий банк — 4,3 млн
  • TBC Bank — 4,2 млн
  • Uzum Bank — 3,7 млн
  • Ҳамкорбанк — 3,6 млн

Тўлов терминаллари сони бўйича етакчи банклар:

  • Hamkorbank — 51 346 та
  • Миллий банк — 40 026 та
  • Халқ банки — 38 297 та
  • Ипотека банк — 35 820 та
  • СҚБ (Ўзсаноатқурилишбанк) — 30 941 та

Январь–октябрь ойларида терминаллар орқали 359,9 трлн сўм тушум қайд этилган. Тўлов терминаллари орқали энг кўп тушум Алоқабанкда кузатилди — 43,6 трлн сўм.


Банкомат ва инфокиосклар сони бўйича етакчилар:

  • Тўлов ташкилотлари — 22 708 та
  • Халқ банки — 3 113 та
  • Агробанк — 1 969 та
  • Капиталбанк — 1 478 та
  • Миллий банк — 956 та

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+