12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

4 кун аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистонда минимал пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда эркаклар учун пенсия ёшини 63 йилга, аёллар учун эса 58 йилгача ошириш таклиф қилинмоқда. Ўзгаришлар босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган ва лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Ўзбекистонда минимал пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Бу ҳақда 10 сентябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атажанов маълум қилди.

Пенсия ислоҳоти лойиҳасига кўра, эркаклар учун пенсия ёши ҳозирги 60 йилдан 63 йилгача, аёллар учун эса 55 йилдан 58 йилгача оширилади. Бу жараён босқичма- босқич амалга оширилиб, ҳар йили 6 ойдан қўшиб борилиши мумкин

Атажановнинг таъкидлашича, кўплаб мамлакатларда пенсия ёши аллақачон 65 йилдан юқори. Ўзбекистонда эса бу масалада охирги 32 йил давомида ўзгариш бўлмаган. “Бошқа давлатлар пенсия ёшини оширди, фақат Ўзбекистон қолганди”, — деди у.

Мутасаддининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда умр кўриш давомийлиги ортиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда ўртача умр 75 йилни ташкил этади. Агар бундан 20 йил аввал эркаклар пенсиядан кейин ўртача 8–9 йил, аёллар эса 12–13 йил умр кўрган бўлса, ҳозирда эркакларда бу кўрсаткич 12,5 йил, аёлларда эса 20 йилни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, пенсия ёшини ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинганича йўқ. Пенсия жамғармаси бу борада аҳолининг фикрини йиғиш учун махсус платформа ишга туширмоқчи. Платформа бир ой давомида фаол бўлади. Кейин тушган таклифлар ўрганилиб, яна муҳокама ўтказилади, керакли ўзгаришлар киритилиб, лойиҳа журналистлар ва блогерлар иштирокида расман тақдим этилади.

Ундан ташқари, Муродбек Атажанов пенсия ёшини оширишда юмшоқроқ вариантни таклиф этди - пенсия ёшини ярим йил эмас, балки уч ойга кўтариш. Бу вариантда пенсия ёши ҳар тўрт йилда бир йилга ошади ва бутун ислоҳот 12 йил давомида амалга оширилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+