12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

14 871.640 so‘m

decrease

-106.470

159.750 so‘m

decrease

-2.910

12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

4 кун аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта суммаси икки баробар оширилади

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта суммаси 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача оширилади. Янги тартиб 2026 йил 1 январдан кучга киради.

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта суммаси икки баробар оширилади
Фото: AI / Pinkod.uz

2026 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта суммаси 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача оширилади. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 2025 йил 23 июль куни қабул қилинган.

Ушбу ўзгариш йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) натижасида жабрланган шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган суғурта маблағларининг бугунги иқтисодий реалиятларга мос бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳужжат Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил март ойида суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш тўғрисидаги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини белгилайди.

Шунингдек, суғурта полислари икки турда жорий этилади:

  • Чекланган полис — аниқ ҳайдовчилар рўйхати билан;
  • Чекланмаган полис — исталган ҳайдовчи бошқарувида бўлиши мумкин.

Йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ)да ҳайдовчи айбдор бўлган ҳолларда суғурталовчи томонидан даъволарни кўриб чиқиш тартиби ҳам аниқ белгиланади.

Қарорга кўра, Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига янги ваколатлар юклатилиб, у қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • ЙТҲ юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар;
  • ЙТҲ хабарномасини расмийлаштиришда амалий ёрдам.

Шу билан бирга, мажбурий суғурта тизимини назорат қилиш механизми кучайтирилади. Бунда суғурта шартларига риоя қилиниши ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг қилинади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб ягона суғурта биллинг тизими жорий этилади. Бу орқали суғурта мукофотларининг тушумлари марказлаштирилади ҳамда манфаатдор идоралар ўртасида электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилади.

Шунингдек, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашдан бўйин товловчи шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.


Мавзуга доир: Ўзбекистон суғурта компаниялари биринчи чоракда қанча соф фойда олди?


Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+