12 078.470 so‘m

increase

10.870

14 234.480 so‘m

decrease

-5.290

155.230 so‘m

increase

1.520

12 078.470 so‘m

increase

10.870

20 соат аввал
Банк
85

Ўзбекистонда кредит карталар бўйича фоиз ставкалари 74,9 фоизгача етди

2025 йил октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда кредит карталари бўйича фоиз ставкалари 25,6 фоиздан 74,9 фоизгача шаклланмоқда. Ҳозирда 7 та тижорат банки ушбу маҳсулотни таклиф қилмоқда. Карта лимитлари банкларга қараб 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача етади.

Ўзбекистонда кредит карталар бўйича фоиз ставкалари 74,9 фоизгача етди
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йилнинг октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда кредит карталар бозорида фоиз ставкалари юқори даражада шаклланди. Айрим банкларда кредит карта бўйича йиллик максимал фоиз ставкаси 74,9 фоизгача етгани қайд этилди.

Кредит карта — бу банк томонидан мижозга белгиланган лимит доирасида фойдаланиш учун ажратиладиган қарз маблағидир. Ушбу восита кундалик харажатларни амалга ошириш, тўловларни кечиктириб тўлаш ёки қисқа муддатли молиявий эҳтиёжларни қоплаш имконини беради.

Айни пайтда мамлакатда 7 та тижорат банки кредит карта хизматларини таклиф қилмоқда. Банклар ўртасидаги фоиз ставкалари 25,6 фоиздан 74,9 фоизгача бўлган оралиқда шаклланган.

Энг юқори фоиз ставкаси AVO bank’да кузатилмоқда — ушбу банкда кредит карта бўйича йиллик ставкалар 27,9 фоиздан 74,9 фоизгача етади.

Кейинги ўринда Infinbank турибди, у ерда кредит карта фоизлари 25,6–54,8 фоиз оралиғида белгиланади.

TBC Bank кредит карталарида максимал ставка 50 фоиз, Ipak Yuli Bank’да — 42 фоиз, Ҳамкорбанк’да эса 40 фоизни ташкил этади.

Энг паст фоиз ставкалари SQB ва Агробанк’да қайд этилган. Хусусан, SQB кредит карталари бўйича максимал ставка 26,9 фоиз, Агробанк’да эса 30 фоиз этиб белгиланган.

Банклар томонидан белгиланган максимал кредит лимитлари қуйидагича:

  • Ipak Yuli Bank — 50 млн сўм;
  • Ҳамкорбанк — 50 млн сўм;
  • TBC Bank — 50 млн сўм;
  • Агробанк — 100 млн сўм;
  • SQB — 100 млн сўм;
  • Infinbank — 100 млн сўм;
  • AVO Банк — 100 млн сўм.

Кредит карта шартлари

Кўпгина банкларда кредит карталар бепул расмийлаштирилади. Кредитдан фоизсиз фойдаланиш муддати, яъни “grace period”, банкларга қараб 40 кундан 55 кунгача давом этади. Минимал ойлик тўлов миқдори эса одатда қарз суммасининг 5–10 фоизи атрофида белгиланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+