12 175.340 so‘m

increase

4.670

14 063.740 so‘m

increase

15.140

154.290 so‘m

increase

1.990

12 175.340 so‘m

increase

4.670

4 соат аввал
Банк
35

Ўзбекистонда картадан картага ўтказмалар мониторинг қилинади

Ўзбекистонда картадан-картага (P2P) пул ўтказмалари устидан мониторинг кучайтирилади. 

6 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. 

Унда яширин иқтисодиётни қисқартириш учун рақамли назорат ва сунъий интеллект асосидаги “ақлли” тизимларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда картадан картага ўтказмалар мониторинг қилинади
Фото: AI/Pinkod.uz

6 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва солиқ органлари фаолиятини ислоҳ қилишга оид тақдимот билан танишди.

Сўнгги икки йил ичида солиқ базасининг кенгайиши ҳисобига бюджет тушумлари иқтисодиёт ўсиш суръатларига нисбатан тезроқ ортмоқда. Халқаро валюта жамғармаси ҳам бу натижалар солиқ маъмурчилиги кучайтирилгани ҳамда яширин иқтисодиёт қисқартирилаётгани билан боғлиқ эканини эътироф этган.

Шу билан бирга, тизимни изчил ислоҳ қилиш орқали 2030 йилга бориб солиқ тушумларини 491,5 триллион сўмга етказиш, иқтисодиётдаги кузатилмайдиган улушни эса 28 фоиздан 19,6 фоизгача камайтириш мақсад қилинган.

Йиғилишда солиқ тушумларини оширишдаги энг катта захира яширин иқтисодиётни қисқартириш экани таъкидланди.

Президент рақамли таҳлил ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиб, “ақлли” назорат тизимини жорий этиш орқали жорий йилда бюджетга қўшимча 30 триллион сўм тушумни таъминлаш зарурлигини қайд этди. Бу савдо ва хизматлар, саноат, қурилиш, умумий овқатланиш ҳамда бошқа соҳаларда P2P операцияларни мониторинг қилиш, товарларни маркировкалаш, рақамли назоратни кучайтириш, юкларни ҳужжатсиз ташишни автоматик аниқлаш ва норасмий бандликни расмийлаштириш каби механизмлар орқали амалга оширилади.

Шунингдек, бозорлар ва савдо мажмуаларида назорат тўлиқ йўлга қўйилмагани ҳамда рақамлаштириш ишлари етарли даражада эмаслиги сабабли мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди.

Маълумотларга кўра, бозорларда 72 мингдан ортиқ чакана савдо субъекти фаолият юритади. Бироқ уларнинг 38 мингдан ортиғи ойига 1 миллион сўмдан кам товар айланмасини кўрсатган, 40 мингдан зиёди эса кунига атиги 2–3 та чек расмийлаштиради. Яна 12 минг савдо нуқтаси бўйича ижара шартномалари ҳисобга қўйилмаган. Натижада 37 минг тадбиркор ойига 500 минг сўмдан кам солиқ тўлаган.

Шу боис бозорлар ва савдо мажмуаларини тўлиқ рақамлаштириш, назорат тизимлари, солиқ хизмати ва рақамли кузатув механизмларини ўзаро интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+