11 915.640 so‘m

increase

28.920

13 749.460 so‘m

increase

32.190

146.190 so‘m

decrease

-0.180

11 915.640 so‘m

increase

28.920

Якин 1 соат ичида
Иқтисодиёт
33

Ўзбекистонда июль ойида сўм долларга нисбатан мустаҳкамланди

Долларнинг расмий курси бир ойда 54,45 сўмга пасайиб, 12 006,39 сўмни ташкил этди. 

Июль давомида курс 11 910 сўмдан пастга тушиб, кейинчалик 12 100 сўмдан ҳам ошди. 

Йил бошидан буён эса миллий валютанинг долларга нисбатан курси стабил сақланмоқда.

Ўзбекистонда июль ойида сўм долларга нисбатан мустаҳкамланди

Июлда сўм долларга нисбатан 0,45 фоизга мустаҳкамланди. 

30 июнь куни бир доллар 12 060,84 сўмга тенг эди. 31 июлга келиб расмий курс 12 006,39 сўмгача пасайди. Шу тариқа, миллий валюта бир ойда долларга нисбатан 54,45 сўм ёки 0,45 фоизга мустаҳкамланди.

Бироқ июль давомида курс бир йўналишда ҳаракатланмади. Ой бошида доллар 11 910 сўмдан пастга тушган бўлса, кейинчалик яна қимматлаша бошлади. 24 июль куни расмий курс 12 101,84 сўмга етиб, ойнинг энг юқори кўрсаткичини қайд этди.

Шундан кейин йўналиш яна ўзгарди. Бир ҳафта ичида доллар қарийб 95,5 сўмга арзонлаб, ой якунида 12 минг сўмдан бироз юқорида шаклланди. Тижорат банкларида эса энг арзон сотув курси 12 минг сўмгача тушди.

Республика валюта биржасида доллар бўйича энг катта савдо ҳажми 22 июль куни кузатилиб, 314,9 млн долларни ташкил этди. 31 июлда бу кўрсаткич 93 млн долларгача камайди.

Йил бошидан буён сўм курси кескин ўзгармади. Етти ой давомида миллий валюта долларга нисбатан 14 сўмдан ортиқ ёки 0,11 фоизга мустаҳкамланди. Таққослаш учун, 2025 йилнинг январь–июль ойларида сўм 328 сўм ёки 2,55 фоизга қимматлашган эди.

Марказий банк маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда ички бозорда хорижий валютага талаб 20 фоизга ошиб, қарийб 32 млрд долларни ташкил этди. Валюта таклифи эса тезроқ — 31 фоизга ўсиб, 27,8 млрд долларга етди. Натижада талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ 5,5 млрд доллардан 4,2 млрд долларгача қисқарди.

Валюта таклифининг ошишига экспорт тушумлари ва халқаро пул ўтказмалари ёрдам берди. Корхоналарнинг экспорт тушуми 30 фоизга кўпайиб, 10,1 млрд долларга етган, шундан 5,6 млрд доллари ички бозорда сотилган. Аҳоли эса банкларга харид қилганидан 5,5 млрд доллар кўпроқ валюта сотган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+