Ўзбекистонда ипотека кредитлари: қайси банкларда фоизлар энг паст?
Ўзбекистон тижорат банкларида ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари 2026 йил 10 март ҳолатига кўра 0% дан 32% гачани ташкил этмоқда. Айрим банкларда ипотека кредитининг максимал миқдори эса 3 млрд 420 млн сўмгача етиши мумкин.

2026 йил 10 март ҳолатига кўра, тижорат банкларида бирламчи ва иккиламчи уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича фоизлар 0 фоиздан 32 фоизгача бўлган оралиқда шаклланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маълумотларида келтирилган.
Энг паст фоиз таклиф қилаётган банклар
Бирламчи ва иккиламчи уй-жой ипотекаси бўйича энг паст фоиз ставкалари қуйидаги банкларда кузатилган:
- Apexbank — 0%
- Асакабанк — 0%дан 24,5%гача
- OFB — 0%дан 26%гача
- Ипотека банк — 0%дан 26,9%гача
Энг юқори фоиз ставкалари
Айрим банкларда ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари нисбатан юқори:
- Пойтахт банк — 28–32%
- Садератбанк — 28%
- Гарант банк — 26–28%
- Давр банк — 25,9–28,9%
Энг катта ипотека миқдорини таклиф қилган банклар
Таҳлилга кўра, ипотека кредитининг максимал миқдори ҳам банклар кесимида сезиларли фарқ қилади. Қуйидаги банклар энг йирик миқдорда таклиф қилмоқда:
- Ipak Yuli Banki — 3 млрд 420 млн сўмгача
- Универсал банк — 3 млрд сўмгача
- БРБ — 2 млрд 60 млн сўмгача
- Асакабанк ва Ziraat Bank — 2 млрд сўмгача
Яшил таъмир ва уй-жойни таъмирлаш кредитлари
Бундай кредитлар бўйича энг паст фоиз ставкалари қуйидаги банкларда қайд этилган:
- Агробанк — 18–20%
- Микрокредитбанк — 18%
- ОФБ — 19%
Аниқ шартлар ва қўшимча талаблар бўйича тижорат банкларига мурожаат қилиш тавсия этилади. Банклар веб-сайтлари манзиллари билан бу ерда танишиш мумкин









