11 895.570 so‘m

decrease

-45.380

13 826.220 so‘m

increase

11.730

152.980 so‘m

increase

0.300

11 895.570 so‘m

decrease

-45.380

6 соат аввал
Иқтисодиёт
31

Ўзбекистонда инфляция 2016 йилдан бери кузатилаётган энг паст даражага тушди

2025 йил ноябрида йиллик инфляция 7,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий статистикалар эълон қилина бошлаганидан бери энг паст кўрсаткичдир. 

Ўзбекистонда инфляция 2016 йилдан бери кузатилаётган энг паст даражага тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда йиллик инфлация даражаси 2025 йил ноябрь ойида 7,5 фоизни ташкил этди. 

Бу кўрсаткич октябрь ойига нисбатан 0,3 фоиз бандга, ўтган йилнинг ноябрига нисбатан эса 2,5 фоиз бандга паст. Таққослаш учун, жорий йилнинг июль ойида йиллик инфлация 8,9 фоиз бўлган ва сўнгги уч ой ичида инфляция даражаси 1,4 фоиз бандга пасайган.

Марказий банк маълумотларига кўра, инфляцияни 5 фоизгача тушириш мақсад қилинган. Регуляторнинг расмий сайтида 2016 йил январидан буён эълон қилиниб келаётган статистикага кўра, 2025 йил ноябрь ойида қайд этилган 7,5 фоизлик кўрсаткич ушбу даврдаги энг паст йиллик инфляция ҳисобланади. Энг юқори даража эса 2018 йилнинг январида қайд этилган — 20,1 фоиз.

Ноябрда нархлар динамикаси

Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,5 фоизга, аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлади.

Айрим асосий маҳсулотларда сезиларли ошиш кузатилди: бодринг (96,0%), помидор (82,2%), булғор қалампири (61,2%) ва бақлажон (51,7%). Бошқа бир қатор маҳсулотлар эса инфляциянинг пасайишига таъсир кўрсатди. Жумладан, сабзи (-26,1%), шолғом (-7,1%), барча навдаги гуруч (-4,5%), ловия (-4,2%), шакар (-2,9%), пиёз (-2,5%), банан (-1,3%) ҳамда парранда гўшти (-1,2%).

Ноозиқ-овқат сегментида пропан (7,4%), бензин (1,7%), цемент (1,4%) ҳамда кийим-кечак ва пойабзал (0,7%) нархларининг ошиши қайд этилди.

Ҳудудий фарқлар

Ноябрь ойида энг юқори ойлик инфляция Тошкент шаҳрида кузатилган — нархлар ўртача 1 фоизга ошган. Мамлакатнинг 11 ҳудудида ўсиш атиги 0,6 фоиз, Қорақалпоғистон ва Жиззах вилоятларида эса 0,7 фоизни ташкил этди.

Йил бошидан буён нархлар энг кўп Қорақалпоғистонда (6,9%), шунингдек Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида (6,8%) ошган. Энг паст кўрсаткич Жиззах вилоятида қайд этилган — 5,7 фоиз. Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида эса инфляция даражаси 6,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+