11 975.360 so‘m

decrease

-98.060

14 020.750 so‘m

decrease

-113.600

162.910 so‘m

decrease

-1.560

11 975.360 so‘m

decrease

-98.060

3 соат аввал
Бозор
25

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи қандай ўзгармоқда?

Сегментлар кесимида маҳаллий оммабоп автомобиллар бозорида кескин қимматлашиш кузатилмаяпти, нархлар асосан барқарор даражада сақланмоқда. Люкс маҳаллий автомобиллар орасида Malibu ва Equinox нархи ошган бўлса, хорижий автомобиллар сегментида айрим Хитой моделлари арзонлашган. Шу билан бирга, Kia’нинг талаб юқори бўлган Carnival, Sorento, Seltos ва Sonet каби моделларида нарх ўсиши қайд этилган.

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи қандай ўзгармоқда?
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда иккиламчи автомобиль бозорида таклифлар таркиби аста-секин ўзгариб бормоқда. Маҳаллий автомобиллар улуши қисқараётган бир пайтда, электромобиллар улуши сезиларли даражада ошмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилида қайд этилган.

Институт маълумотларига кўра, 2024 йил июнь ойида жами таклифлар таркибида электромобиллар улуши 5,4 фоизни ташкил қилган бўлса, 2026 йил апрелига келиб бу кўрсаткич 10 фоизга етган. 5 йилдан ошган ҳамда нотўғри маълумотли эълонлар чиқариб ташланган таҳлилда эса электромобиллар улуши 33 фоизни ташкил этган. Бу эса бозор таркибида электр транспорт воситаларининг таъсири тобора кучаяётганини кўрсатади.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархлари

Маҳаллий оммабоп автомобиллар сегментида кескин қимматлашиш эмас, асосан барқарорлашув кузатилмоқда.

Кам фойдаланилган Onix автомобилининг медиан нархи 14,8 минг долларни ташкил этиб, бир ойда 1,2 фоизга ошган. Cobalt нархи эса 12,9 минг доллар атрофида деярли ўзгаришсиз қолган. Labo 8,5 минг долларгача тушиб, 3,4 фоизга, Damas эса 7,5 минг долларгача пасайиб, 2,6 фоизга арзонлашган.

Ўртача фойдаланилган автомобиллар орасида Lacetti 14,2 минг доллар, Onix 13,75 минг доллар, Cobalt эса 12 минг доллар атрофида баҳоланган. Бу сегментда нархларнинг умумий ҳаракати нисбатан сокин бўлиб, бозорда кескин тебранишлар кузатилмаяпти.

Кўп фойдаланилган маҳаллий автомобилларда ҳам нархлар йирик сакраш қилмаган. Lacetti медиан нархи 13,3 минг доллар атрофида шаклланиб, 0,7 фоизга ошган. Onix 12,7 минг долларгача тушиб, 1,2 фоизга арзонлашган. Cobalt 11,65 минг доллар атрофида бироз қимматлашган. Nexia, Labo ва Damas каби моделларда эса пасайиш қайд этилган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархлари

Люкс маҳаллий автомобиллар сегментида вазият бироз бошқачароқ. Бу тоифада айрим моделларга талаб сақланиб қолаётгани нархларда ҳам акс этмоқда.

Кўп фойдаланилган Malibu медиан нархи 26,75 минг долларни ташкил этиб, бир ойда 3,6 фоизга ошган. Equinox 27,9 минг долларгача чиқиб, 1,4 фоизга қимматлашган. Tracker эса 16 минг доллар атрофида деярли ўзгаришсиз қолган.

Бу юқорироқ сегментда харидор талаби сақланаётган айрим моделларда нарх ўсиши давом этаётганини кўрсатади.

Хорижий автомобиллар

Хорижий автомобиллар сегментида нархлар турлича йўналишда ўзгармоқда. Кам фойдаланилган хорижий автомобиллар орасида айрим Хитой брендлари арзонлашган.

Хусусан, Arrizo 6 Pro медиан нархи 16,3 минг долларни ташкил этиб, бир ойда 7,2 фоизга пасайган. Tiggo 7 Pro 21,9 минг доллар атрофида шаклланиб, 3,2 фоизга, M3 эса 17,1 минг доллар атрофида бўлиб, 3 фоизга арзонлашган. Шу билан бирга, M4 модели 20,3 минг доллар атрофида баҳоланиб, 1,2 фоизга қимматлашган.

Кўп ва ўртача фойдаланилган хорижий автомобиллар орасида эса талаб юқори бўлган айрим моделлар нархи ошган. Масалан, кўп фойдаланилган Carnival 39,8 минг доллар атрофида бўлиб, 5 фоизга, Sorento эса 35,5 минг доллар атрофида бўлиб, 3,7 фоизга қимматлашган.

Ўртача фойдаланилган Sorento 40,7 минг доллар, Seltos 23,75 минг доллар, Sonet эса 17 минг доллар атрофида шаклланган. Ушбу моделларда ҳам нарх ўсиши қайд этилган. Бироқ айрим моделлар, жумладан Elantra, Arrizo 6 Pro ва Carnival’нинг айрим тоифаларида пасайиш кузатилган.

Электромобиллар

Электромобиллар бозорида нархлар бир хил йўналишда эмас, аммо уларнинг умумий таъсири кучайиб бормоқда. Айрим моделлар барқарорлашган бўлса, бошқаларида арзонлашиш кузатилмоқда.

BYD Seagull нархи 15,5–16 минг доллар оралиғида барқарорлашган. BYD Yuan Up эса 21,5 минг доллардан 20 минг долларгача арзонлашган. BYD Chazor янги ҳолатда 21,2 минг доллар атрофида, фойдаланилган ҳолатда эса 20,55 минг доллар атрофида таклиф қилинмоқда.

Бу электромобилларни Lacetti, Tracker ва бошқа маҳаллий моделларга бевосита рақобатчи қилиб қўймоқда. Айниқса, электромобиллар улушининг ошиши ички бозорда нарх шаклланишига ҳам босим ўтказиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+