11 902.300 so‘m

increase

20.700

13 780.480 so‘m

increase

31.090

152.180 so‘m

increase

1.130

11 902.300 so‘m

increase

20.700

Якин 3 соат ичида
Иқтисодиёт
9

Ўзбекистонда финтех ислоҳоти: рақамли сўм, стейблкоинлар ва $50 млнлик венчур фонд

Ўзбекистон финтехида рақамли сўм, стейблкоинлар, токенлаштирилган қимматли қоғозлар ва ягона ҚР-код тизими жорий этилмоқда.

Ўзбекистонда финтех ислоҳоти: рақамли сўм, стейблкоинлар ва $50 млнлик венчур фонд
Фото: AI/Pinkod.uz

27 ноябрь куни “Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат финтех бозорида янги даврни бошлаб бериши, тўлов тизимлари ва рақамли молияда туб ўзгаришларни жорий этиши кутилмоқда.

Стейблкоинларга рухсат ва блокчейн асосидаги тўлов тизимлари

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда барқарор токенлар (стейблкоинлар)ни тўлов воситаси сифатида тартибга солиш бўйича махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. Шу билан бирга, тақсимланган реестр (DLT) технологиясига асосланган тўлов тизимлари бўйича пилот лойиҳалар йўлга қўйилади. Истиқболли лойиҳалар агентлиги ва Марказий банк “regulatory sandbox” – тажриба майдонини жорий этиш тартибини белгилайди.

Токенлаштирилган акциялар ва облигациялар

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар токенлаштирилган акциялар ва облигацияларни эмиссия қилиши мумкин бўлади. Шунингдек, мамлакатда лицензияга эга фонд биржаларида айнан токенлаштирилган қимматли қоғозлар муомаласига мўлжалланган алоҳида савдо майдончаси ташкил этилади.

Рақамли сўм бўйича “йўл харитаси”

Қарорга мувофиқ, Марказий банк 2025–2026 йилларда рақамли миллий валютани тўлов воситаси сифатида синовдан ўтказиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқади. 2026 йил 1 апрелига қадар эса халқаро консалтинг компаниялари тавсиялари асосида рақамли сўмни жорий этиш бўйича якуний режа тасдиқланиши лозим. Ушбу жараён учун Марказий банк раиси Тимур Ишметов, ИЛМА директори Дмитрий Ли ва Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пулатов масъул этиб белгиланган.

Тезкор тўловларда P2P — банк ҳисобварағидан тўғридан-тўғри ўтказмалар

2026 йил 1 февралга қадар жисмоний шахслар учун Тезкор тўловлар тизимида банк ҳисобварағидан реал вақт режимида тўғридан-тўғри ўтказмаларни амалга ошириш имконияти яратилади. 2025–2026 йилларда фуқаролар мобил рақам орқали ҳисобварақдан пул ўтказмаларини юбориши мумкин бўлади. Регулятор P2P ўтказмалар учун OpenAPI стандартини ҳам ишлаб чиқади.

Ягона универсал ҚР-код

Марказий банк ҚР-код орқали тўловларнинг ягона стандартини жорий этади. Бу йилнинг декабрида банклар ва тўлов ташкилотлари билан биргаликда пилот лойиҳа ишга туширилади. Келаси йил бошигача универсал ҚР-код бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланади, февралдан эса тизим бозорга жорий этилади.

$50 млнлик венчур фонд ва инновацион хаб

2026–2030 йилларда финтех соҳасига камида $1 млрд хорижий инвестиция жалб қилиш ва бозор иштирокчилар сонини 200 тага етказиш мақсад қилинган. Шу доирада Марказий банк ҳузурида устав жамғармаси $50 млн бўлган венчур фонд ташкил этилади. Fintex стартаплар учун инновацион хаб ҳам яратилади: 2026 йилдан иштирокчиларнинг ўқув ва сертификатлаш харажатларининг 50 фоизи, аммо $20 мингдан ошмаган қисми қопланади.

Бундан ташқари, 2026 йилдан бошлаб Марказий банк ҳар йили молиявий технологиялар бўйича халқаро форумлар ўтказади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+