12 022.920 so‘m

increase

52.250

13 843.190 so‘m

increase

94.880

148.140 so‘m

increase

0.550

12 022.920 so‘m

increase

52.250

1 кун аввал
Банк
45

Ўзбекистонда биринчи микромолия банкига лицензия берилди

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 24-октабрдаги қарорига мувофиқ, “Tayyab Finance Микромолия Ташкилоти” АЖга микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Шу билан “Tayyab Finance” фаолияти “TAYANCH” микромолия банкига айлантирилди.

Ўзбекистонда биринчи микромолия банкига лицензия берилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда илк бор микромолия банки ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 24-октабрдаги 27/7-сонли қарорига мувофиқ, “Tayyab Finance Микромолия Ташкилоти” акциядорлик жамиятига микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун расмий лицензия берилди.

Шу муносабат билан “Tayyab Finance” микромолия ташкилоти фаолияти “TAYANCH” микромолия банки фаолиятига айлантирилди. Ҳозирда бу бўйича тегишли реестрларда зарур ўзгаришлар киритилмоқда, дейилади Марказий банк хабарида.

“Tayyab Finance” микромолия ташкилоти 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, 2025 йил июль ойида микромолия банкига айланиш учун Марказий банкдан дастлабки рухсатнома олган эди.

Маълумотларга кўра, янги микромолия банкининг таъсисчилари ва бошқарув жамоаси илгари йирик тижорат ҳамда рақамли банкларда фаолият юритган тажрибали банк мутахассисларидан иборат.


Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойида қабул қилинган қонун билан Ўзбекистонда микромолия банклари фаолияти ва уларга лицензия бериш тартиби қонунчиликда илк бор мустаҳкамлаб қўйилган эди.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра:

  • микромолия ташкилотлари микромолия банкига айланиши,
  • микромолия банклари эса тижорат банки фаолиятига ўтиши,
  • тижорат банклари микромолия банки сифатида фаолият юритиши,
  • шунингдек, микромолия банклари қайта ташкил этилиб, микромолия ташкилоти шаклида ишлаши мумкин.

Кейинги микромолия банки — “Агат”

Шунингдек, “Агат Credit” АЖ ҳам ўз фаолият шаклини микромолия ташкилотидан микромолия банкига ўзгартириш жараёнини бошлаб юборган.

2025 йил 21-октабр куни жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида “Агат Credit” фаолиятини микромолия ташкилотидан микромолия банки шаклига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+