12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

4 кун аввал
Банк

Ўзбекистонда автокредит ва микроқарз фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?

Марказий банк маълумотларига кўра, микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси ўтган ой шу даврига нисбатан 0,9 фоиз пунктга ошиб, айрим банкларда 41,6 фоизгача етган. 

Автокредитларда эса 0,6 фоиз пунктлик пасайиш кузатилиб, энг паст ставка 21,2 фоиз, энг юқориси эса 28 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда автокредит ва микроқарз фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк анъанавий  равишда микроқарз ва автокредитлар бўйича банклар кесимидаги фоиз ставкаларини эълон қилди. Унга кўра, микроқарз бўйича ўртача фоиз ставкаси ўтган ойнинг тахминий шу даврига нисбатан 0,9 фоизга юқорилаб рекорд даражада қимматлаган.

Микроқарзлар

11 август ҳолатига кўра, энг паст ўртача микроқарз фоиз ставкаси ҳанузгача Алоқабанкда қайд этилди — банкда ставка 1,5 фоиз пунктга камайиб 20,6 фоизни ташкил этди. Шунингдек, нисбатан паст ставкалар қуйидаги банкларда кузатилди:

  • NBU — 26%
  • OFB — 26,6%
  • Туронбанк — 26,7%
  • InFInBank — 27%

Энг юқори ўртача ставка TBC Bankда бўлиб, у 14 июлга нисбатан 1,3 фоиз пунктга ошиб 41,6 фоизга етди. Яна юқорироқ ставкалар қуйидаги банкларда қайд этилди:

  • Apex Bank — 40,8%
  • Анорбанк — 40%
  • Tenge Bank — 39,8%
  • Davr Bank — 37,3%

Автокредитлар

11 август ҳолатига, автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,7 фоизни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан 0,6 фоиз пунктга пастроқдир.

Банклар орасида ўртача энг паст ставкали автокредитларни Ипотека банк тақдим этмоқда. Мазкур банкда фоиз ставкаси 21,2 фоизни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан сезиларли ўзгариш бўлмаган.

Қулай шартлар таклиф қилаётган бошқа банклар:

  • OFB — 21,8%
  • Asia Alliance bank— 21,9%
  • Асака банк — 22,4%

Нисбатан баланд автокредит эса Ҳамкорбанк ва Инфинбанкда тақдим этилмоқда. Мазкур банкларда ўртача фоиз ставкаси 28 фоизни ташкил этмоқда. Улардан кейинги ўринларда:

  • Madad Invest Bank — 27,9%
  • МК банк — 27,4%
  • Гарант банк — 27,3%

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+