11 968.590 so‘m

increase

16.350

14 020.010 so‘m

increase

56.210

147.740 so‘m

decrease

-0.070

11 968.590 so‘m

increase

16.350

2 кун аввал
Банк
87

Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 3 та банкда исломий молия хизматлари жорий этилади

Янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясида исломий молиянинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва уни тижорат банклари фаолиятига жорий этиш кўзда тутилган. Режаларга кўра, 2030 йилга бориб камида учта банк исломий молия хизматларини таклиф қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 3 та банкда исломий молия хизматлари жорий этилади
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар камида учта тижорат банкида исломий молия хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида маълумот берилган.

Мазкур ташаббус банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини кенгайтириш ҳамда соҳада рақобатни ривожлантиришга қаратилган. Стратегияга мувофиқ, мамлакатда исломий молиянинг тўлиқ ҳуқуқий асосларини яратиш назарда тутилган.

Бу борадаги ишлар аллақачон бошланган. Хусусан, 2025 йил сентябрь ойида исломий банклар фаолиятини жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган. Бу тўғрисидаги қонун лойҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб Сенатга юборилган.

Режаларга кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда бирор банкда исломий молия хизматлари йўлга қўйилиши кутилмайди. Бу ҳолат айнан шу йилда қонунчилик базасини ишлаб чиқиш жараёни билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2027–2028 йилларда бундай банклар сони 1 тага етади, 2029 йилда камида 2 тага, 2030 йилга бориб эса камида 3 тага етказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда исломий молиялаштириш 

Микромолия ташкилотлари томонидан 2025 йилнинг 9 ойида кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • муробаҳа (насия савдога асосланган молиялаштириш),
  • исломий ижара (ижара асосидаги молиялаштириш),
  • музораба (фойда тақсимлашга асосланган молиялаштириш).

Мазкур хизматларнинг умумий ҳажми 8,6 млрд сўм бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 14 баробар ўсишни англатади. Шунингдек, микромолия ташкилотларига Марказий банк низоми асосида қуйидаги қўшимча шариатга мос молиявий хизматларни ҳам кўрсатиш ҳуқуқи берилган:

  • мушорака (шериклик — фойда ва зарарларни тақсимлаш),
  • салам (олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш).

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+