12 031.250 so‘m

decrease

-62.100

13 764.950 so‘m

decrease

-102.490

153.240 so‘m

decrease

-1.980

12 031.250 so‘m

decrease

-62.100

14 соат аввал
Иқтисодиёт
131

Ўзбекистонда 134 та ДХШ битими муддатидан олдин бекор қилинган

Ўзбекистонда муддатидан олдин бекор қилинган 134 та ДХШ битимининг умумий қиймати 594,1 млрд сўмни ташкил этади. Барча ДХШ битимлари доирасидаги давлатнинг жами тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари эса 2029 йилга бориб 390 трлн сўмга етиши прогноз қилинган. 

Ўзбекистонда 134 та ДХШ битими муддатидан олдин бекор қилинган

2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияга кўра, Ўзбекистонда ДХШ лойиҳалари портфели 2025 йил якунида 2 818 та лойиҳани қамраб олган. Уларнинг умумий қиймати 437,9 трлн сўмни ташкил этиб, портфель қийматининг 93 фоизи энергетика соҳасига тўғри келади.

ДХШ битимлари доирасидаги давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятлари 2026 йилдаги 314 трлн сўмдан 2029 йилда 390 трлн сўмгача ошиши прогноз қилинган. Ушбу кўрсаткич 2027 йилда ЯИМнинг 14,9 фоизига етиб, 2029 йилда 12,1 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

Мажбуриятлар ўсишининг асосий қисми энергетика лойиҳалари билан боғлиқ. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг энергетика соҳасидаги ДХШ лойиҳалари бўйича тўловлари 2025 йилда 11,4 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2026 йилда 19,9 трлн сўмга, 2028 йилда 35,8 трлн сўмга етиши кутилмоқда. 2029 йил учун тўловлар 35,4 трлн сўм миқдорида прогноз қилинган.

Шу билан бирга, барча ДХШ лойиҳалари ҳам муваффақиятли якунланмаган. 2026 йил 1 январь ҳолатига сув хўжалиги, таълим, ҳунармандчилик, ижтимоий объектларни иситиш тизимларини модернизация қилиш ва бошқа соҳаларда жами 134 та битим муддатидан олдин бекор қилинган. Уларнинг умумий қиймати 594,1 млрд сўмни ташкил этади.

Стратегияда ДХШ лойиҳаларининг кўпайиши инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилиши қайд этилган. Бироқ тўлов мажбуриятларининг ошиши ҳамда битимлар муддатидан олдин бекор қилинганда юзага келиши мумкин бўлган компенсациялар давлат молияси учун узоқ муддатли фискал хатар сифатида баҳоланмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+