12 509.830 so‘m

decrease

-79.520

14 520.160 so‘m

decrease

-136.360

156.550 so‘m

decrease

-1.090

12 509.830 so‘m

decrease

-79.520

1 кун аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар қаторига Марказий Осиёдан энг охирги бўлиб кириши мумкин — Жаҳон банки

Жаҳон банки маълумотига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида жон бошига 14 минг долларлик даромад даражасига Қозоғистон ва Туркманистон тахминан 25 йилда етади. 

Ташкилот прогнозида Ўзбекистон ва Тожикистон учун бу муддат 100 йилдан ошиши таъкидланган. 

Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар қаторига Марказий Осиёдан энг охирги бўлиб кириши мумкин — Жаҳон банки
Фото: AI / Pinkod.uz

Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар қаторига Марказий Осиёдан энг охирги бўлиб кириши мумкин. 

Ташкилот такидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари ичида жон бошига даромад бўйича юқори даромадли давлатлар (2023 йил ҳисобида — 14 минг доллар) қаторига биринчи бўлиб Қозоғистон ва Туркманистон кириши кутилмоқда. Мазкур даражага етиш учун уларга ўртача 25 йил керак бўлиши айтилган.

Прогнозларга кўра, Қирғизистон тахминан 70 йилдан сўнг юқори даромад даражасига эришади. Ўзбекистон ва Тожикистон эса минтақада энг охирги бўлиб бу босқичга чиқади — бу жараён улар учун 100 йилдан ортиқ вақт олиши мумкин.

Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг таъкидлашича, бу прогнозлар сўнгги 10 йилдаги ўртача иқтисодий ўсиш суръатлари асосида тузилган. Бироқ ҳисоб-китобларга Covid-19 пандемияси давридаги иқтисодий пасайишлар ҳамда давр бошида Қозоғистон ва Қирғизистонда кузатилган даромадларнинг кескин камайиши ҳам таъсир қилган. Натижада умумий ўсиш суръатлари паст кўриниб, прогноз муддати чўзилган.

Шу билан бирга, иқтисодчи пандемиядан кейинги ижобий иқтисодий динамика муддатларни сезиларли қисқартириши мумкинлигини айтмоқда:

“Ҳисоб-китобларимга кўра, Қозоғистон 2026 йилнинг ўзида жон бошига 14 минг долларлик даражадан ўтади. Туркманистон — 2034 йилда, Тожикистон — 2037 йилда, Ўзбекистон эса 2042 йилда бу босқичга етади. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон минтақада энг охирги бўлиб юқори даромадли давлатлар қаторига киради”, — дейди иқтисодчи.

Пандемиядан кейинги тезлашган иқтисодий ўсиш прогноз муддатларини анча қисқартирса-да, Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар сафида минтақада барибир сўнгги ўринда бўлиши кутилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+