12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

14 330.650 so‘m

decrease

-32.110

159.420 so‘m

decrease

-2.670

12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

03 март, 16:53
Иқтисодиёт
196

Ўзбекистон январда олтин ва газ экспортини амалга оширмади

2026 йил январь ойида Ўзбекистон олтин ва табиий газ экспортини амалга оширмади. 

Шу билан бирга, газ импорти кескин ошиб, 167,6 млн долларни ташкил этди. 

Импорт ҳажмининг тезроқ ўсиши эса ташқи савдо балансида 2,4 млрд долларлик салбий сальдони юзага келтирди.

Ўзбекистон январда олтин ва газ экспортини амалга оширмади
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 29,2 фоизга юқори кўрсаткичдир.

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 1,7 млрд долларни (+26,7 фоиз), импорт эса 4,1 млрд долларни (+30,3 фоиз) ташкил қилди. Эътиборлиси, импорт экспортга қараганда тезроқ суръатда ўсди.

Натижада ташқи савдо балансидаги салбий сальдо январь ойида 2,4 млрд долларга етди.

Январь ойида Ўзбекистон олтин экспортини амалга оширмади. Шунга ўхшаш ҳолат 2024 ва 2025 йилларнинг илк ойларида ҳам кузатилган эди.

Бундан ташқари, 2026 йил январида табиий газ экспорти ҳам тўхтатилди. Аксинча, газ импорти кескин ошди: январь ойида импорт ҳажми 167,6 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,9 бараварга кўпайди.


Маълумот учун 2025 йил якунлари Ўзбекистон олтин экспорти тарихида рекорд натижани қайд этди

Йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг қимматбаҳо металлар экспорти ҳажми 9,9 млрд доллардан ошди, бу эса 2024 йилга нисбатан 32,3 фоизга кўп. Олтин умумий экспорт таркибининг 29,3 фоизини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич мамлакат тарихидаги энг юқори экспорт натижаси ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+