11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

1 соат аввал
Технология
48

“Ўзбекистон оқилона сиёсат янги эшикларни очишини исботламоқда” — Google вице-президенти Google Pay ишга тушиши ҳақида

Google вице-президенти Дорон Авни Google Pay’нинг Ўзбекистонда ишга тушишини мамлакатдаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг амалий натижаси деб баҳолади.

Авнининг фикрича, Ўзбекистоннинг маълумотларни тартибга солишдаги ёндашуви глобал технологиялар учун янги имкониятлар очган. 

Мазкур хизматни мамлакатга олиб кириш Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг йирик халқаро технология компаниялари билан ўтказган музокараларида ҳам муҳим масалалардан бири бўлган эди. 

“Ўзбекистон оқилона сиёсат янги эшикларни очишини исботламоқда” — Google вице-президенти Google Pay ишга тушиши ҳақида

Google’нинг ривожланаётган бозорларда давлат органлари билан алоқалар ва давлат сиёсати бўйича вице-президенти Дорон Авни LinkedIn’даги постида Google Pay’нинг Ўзбекистонда ишга тушиши ҳақида фикр билдирди.

“Замонавий сиёсат фақат қоғозда ёзилмайди, унинг таъсири одамларнинг чўнтагида бевосита сезилади”, — деб ёзган у.

Авнининг таъкидлашича, хизматнинг ишга тушиши миллионлаб фуқаролар учун қулай ва хавфсиз рақамли тўловлар имкониятини яратиш билан чекланмайди. Бу ривожланаётган бозорларда узоқни кўзлаб қабул қилинган қарорлар қандай амалий натижа беришини ҳам кўрсатади.

У Ўзбекистон шу йил бошида шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга оид қонунчилигини янгилаганига эътибор қаратган. Мамлакат барча маълумотларни ўз ҳудудида сақлашга доир бир хил талаб ўрнига, уларни тоифаларга ажратишга асосланган мослашувчан ва мувозанатли ёндашувни танлаган.

“Ҳукуматлар аниқ, олдиндан тушунарли ва халқаро тизимларга мос қоидалар яратса, глобал технологиялар тез кириб келади”, — дея таъкидлаган Google вице-президенти.

Халқаро тўлов хизматларини Ўзбекистонга жалб этиш масаласи Саида Мирзиёеванинг Google раҳбарияти билан музокараларида ҳам кўтарилган эди.

Хусусан, 2026 йил 23 сентябрда АҚШга ташрифи давомида у Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашган. Мулоқотда Google Pay’ни Ўзбекистонда Visa ва Mastercard карталари учун ишга тушириш, YouTube монетизацияси, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинган.

Саида Мирзиёева шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилгани халқаро тўлов тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтираётганини таъкидлаган. Орадан бир ойга яқин вақт ўтиб, маҳаллий банклар чиқарган айрим карталарни Google Wallet ва Apple Wallet иловаларига улаш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Pinkod аввалроқ батафсил ёзган эди.

Авнининг ёзишича, Google Pay’ни ишга тушириш ҳақидаги эълон АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи ва Самарқанддаги C5+1 вазирлар учрашуви доирасида берилган. У Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги рақамли ҳамкорлик миллий киберхавфсизликни мустаҳкамлаш, булутли технологиялар ва рақамли таълимни ривожлантиришни ҳам қамраб олаётганини қайд этган.

Google вице-президенти Ўзбекистон ҳукумати, АҚШнинг мамлакатдаги элчиси Жонатан Ҳеник ва компания жамоасига миннатдорлик билдирган. У хизматнинг ишга тушишини кўп йиллик саъй-ҳаракатлар натижаси деб атаган.

“Ўзбекистон оқилона сиёсат янги эшикларни очишини исботламоқда”, — деб ёзган Авни.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+