12 191.250 so‘m

increase

15.720

14 111.370 so‘m

decrease

-40.250

154.200 so‘m

decrease

-0.880

12 191.250 so‘m

increase

15.720

3 соат аввал
Иқтисодиёт
27

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет еттинчи ой рекордни янгилади — 77 млрд доллар

Марказий банк захиралари қиймати февраль ойида 2 млрд долларга кўпайиб, 77,08 млрд долларни ташкил этди. 

Бир ой ичида захираларда олтин қиймати 2,7 млрд долларга ошди. 

Шу билан бирга валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой қисқарган.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет еттинчи ой рекордни янгилади — 77 млрд доллар
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет еттинчи ой тарихий максимумни янгилади. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

1 март ҳолатига кўра, Марказий банк захираларидаги активларнинг умумий қиймати 77,08 млрд долларни ташкил этди.

Бир ой давомида захиралар 2 млрд долларга ёки 2,7 фоизга ошган. Йилнинг дастлабки икки ойида эса ўсиш 16,2 фоиздан ортиқни ташкил қилган.

Захираларнинг кўпайиши асосан олтин нархининг ошиши билан боғлиқ. Хусусан, ой давомида олтин нархи 5063,45 доллардан 5174,10 долларгача кўтарилиб, бу омил захираларнинг қарийб 1,4 млрд долларга ошишига сабаб бўлган.

Февраль ойида Марказий банк омборларидаги олтиннинг қиймати ҳам кетма-кет саккизинчи ой рекорд даражани янгилаб, 67,67 млрд долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,69 млрд долларга ёки 4,1 фоизга ошган.

Олтиннинг физик ҳажми ҳам ўсишни кўрсатди: у 12,8 млн трой унциядан (398,1 тонна) 13,1 млн трой унциягача (407,5 тонна) етди.

Шу билан бирга, валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой қисқармоқда. Февраль ойида улар 0,7 млрд долларга камайиб, 8,8 млрд долларни ташкил этди.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан сотиб олинган хорижий қимматли қоғозлар қиймати бироз ошиб, 1,54 млрд долларга етди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+