12 279.480 so‘m

increase

13.710

14 508.210 so‘m

increase

16.200

159.250 so‘m

increase

0.180

12 279.480 so‘m

increase

13.710

3 соат аввал
Иқтисодиёт
60

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет олтинчи ой рекордни янгилади — 75 млрд доллар

2026 йил январь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,8 млрд долларга ошиб, илк марта 75, млрд доллардан ошди.

Бир ойда захиралар таркибидаги олтин қиймати 9,9 млрд долларга ошиб, 64,98 млрд долларни ташкил этди. 

Шу билан бирга, валюта захиралари 1,2 млрд долларга қисқариб, 9,5 млрд долларга тушди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет олтинчи ой рекордни янгилади — 75 млрд доллар
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил январь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 75 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда Марказий банк расмий маълумотларида келтирилган.

Бир ой давомида мамлакат захиралари 8,8 млрд долларга кўпайиб, 75,08 млрд долларга етди. Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет олти ой давомида тарихий максимумни янгилаб келмоқда. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан захиралар ҳажми 82 фоизга ошган.

Кўрсаткичлар1 январь 2025 1 январь 20261 февраль 2026
Расмий захира активлари (млрд $)41,266,3175,08
Олтин (млрд $)32,03 55,0964,98
Соф ҳажми (млн троя унция)12,312,612,8
Хорижий валютадаги захира активлари (млрд $)8,610,649,52
Шу жумладан қимматли қоғозлар$101,7 млн$1,53 млрд$1,54 млрд

Январь ойида захиралардаги олтиннинг қиймати бир ойда 9,9 млрд долларга ошди. Марказий банк омборларида сақланаётган олтин қиймати кетма-кет еттинчи ой рекордни янгилаб, 64,98 млрд долларни ташкил этди.

Шунингдек, олтиннинг физик ҳажми ўтган ойдаги 12,6 млн троя унциядан 12,8 млн троя унциягача кўпайди. Олтин захиралари қийматининг ошишига жаҳон бозорларида нархларнинг кескин кўтарилиши асосий омил бўлди. 

Хусусан, нархлар ошишининг захираларга ижобий таъсири 8,6 млрд долларни ташкил этди. Маълумот учун, 2026 йил январь ойида олтин нархи тарихда илк бор 5 500 доллардан ошди.

Бироқ олтиндаги ижобий тенденцияга қарамай, ўтган ойда Ўзбекистоннинг валюта захиралари 1,2 млрд долларга қисқариб, 9,5 млрд долларни ташкил этди. Бу, асосан, хорижий валютадаги нақд пул ва депозитлар ҳажмининг камайиши билан изоҳланади.

Марказий банк томонидан инвестиция қилинган қимматли қоғозлар қиймати эса деярли ўзгармай, 1,5 млрд доллар атрофида сақланиб қолди.


Аввалроқ Pinkod йирик банклар 2026 йилда олтин нархи бир троя унция учун 6 000 доллардан ошишини кутаётгани ҳақида ёзган эди

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+