12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

14 871.640 so‘m

decrease

-106.470

159.750 so‘m

decrease

-2.910

12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

4 кун аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистондаги умумий пул массасида нақд пулнинг улуши 18,9 фоизгача тушди

2025 йил 1 июль ҳолатига келиб, умумий пул массасида нақд пулларнинг улуши 2,2 фоизга камайиб, 18,9 фоизни ташкил этди. 

Шунга қарамай, Марказий банк йилнинг биринчи ярмида 5,2 триллион сўмлик қўшимча нақд пул муомалага чиқарган. 

Ўзбекистондаги умумий пул массасида нақд пулнинг улуши 18,9 фоизгача тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда умумий пул тушумлари 491 триллион сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълумот берилган.

Ҳисоботга кўра, терминаллар орқали тушган маблағлар улуши умумий тушумларда 41 фоиздан 43 фоизгача, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида эса 45 фоиздан 48 фоизгача кўтарилган. Бу рақамлар тўловларнинг тобора кўпроқ рақамли шаклга ўтаётганини кўрсатмоқда.

Банклар орқали амалга оширилган нақд пул айланмаси 563 триллион сўмни ташкил этган. Шундан 277 триллион сўми тушум, 286 триллион сўми эса аҳоли ва ташкилотларга берилган нақд пуллардан иборат. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошган.

2025 йилнинг биринчи ярмида банк карталарига тушган маблағлар ҳажми 676 триллион сўмга етиб, бу ўтган йилга нисбатан 1,4 баробарга кўпайган. Шу билан бирга, нақдлаштирилган маблағлар улуши 2023 йилдаги 24 фоиздан, 2024 йилда 23 фоизга, 2025 йилда эса 19 фоизгача камайган. Бу нақд пулдан фойдаланишнинг изчил равишда қисқараётганини англатади.

Шу билан бирга, мавсумий омиллар фонида нақд пулларга бўлган талаб ошган. Мазкур талабни қоплаш мақсадида Марказий банк муомалага 5,2 триллион сўмлик қўшимча нақд пуллар чиқаришга мажбур бўлган.

2025 йил 1 июль ҳолатига келиб, умумий пул массасида нақд пулларнинг улуши 18,9 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга камайган. Бу эса иқтисодиётда рақамли тўловлар улуши ортиб бораётганини, ҳамда пул муомаласи тобора замонавийлашаётганини кўрсатади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+