12 109.020 so‘m

increase

75.740

14 139.700 so‘m

increase

78.810

150.310 so‘m

increase

1.010

12 109.020 so‘m

increase

75.740

2 кун аввал
Иқтисодиёт
65

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой ҳам олтин сотиб олди

Ноябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки олтин харидини давом эттириб, 10 тонна қимматбаҳо металл сотиб олди. Бу кетма-кет иккинчи ойлик харид бўлиб, аввалги ойларда кузатилган захиралардаги пасайишни қоплашга хизмат қилган.

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой ҳам олтин сотиб олди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой ҳам олтин харидини давом эттирди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ҳисоботида маълумот берилган.

2025 йил ноябрь ойида марказий банкларнинг олтин харидларига бўлган талаби юқори даражада сақланиб қолди. Ҳисоботга кўра, ой давомида соф олтин харидлари 45 тоннани ташкил этган бўлса, йил бошидан буён жами харидлар ҳажми 297 тоннага етди. Олтин харидларида асосан ривожланаётган бозорлар марказий банклари етакчи бўлиб қолмоқда.

chart2

Ноябрь ойида энг фаол харидорлардан бири Полша Миллий банки бўлди. Банк 12 тонна олтин харид қилиб, мамлакатнинг умумий олтин захираларини 543 тоннага етказди. Бу кўрсаткич Полшанинг жами халқаро резервларининг қарийб 28 фоизини ташкил этади.

Бразилия Марказий банки ҳам кетма-кет учинчи ой олтин харидини давом эттириб, ноябрь ойида 11 тонна олтин сотиб олди.

Шунингдек, ноябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки 10 тонна олтин харид қилди. Октябрь ойида ҳам 9 тонна олтин сотиб олинган эди. Аввалроқ, сентябрь ойида Ўзбекистон олтин захиралари йил бошида бери 21 тоннага қисқаргани маълум қилинган

Кетма-кет икки ойлик харидлар ортидан мазкур манфий тафовут 2 тоннагача қисқарганини тахмин қилиш мумкин. Декабрь ойи учун расмий маълумотлар ҳозирча эълон қилинмаган бўлса-да, Марказий банк бу ойда ҳам олтин харид қилган бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Қозоғистон Миллий банки ноябрь ойида 8 тонна олтин харид қилди.

Йил бошидан буён Полша 95 тонна олтин хариди билан дунёдаги энг йирик расмий сектор харидори бўлиб қолмоқда. Қозоғистон эса 49 тонна билан иккинчи ўринни эгаллаган.

chart 3

Дунё миқёсида эса энг йирик олтин сотувчи сифатида тахминан 16 тонна билан Сингапур қайд этилган.


Аввалроқ Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми тарихда илк бор 60 млрд доллардан ошиб, 61,2 млрд долларга етгани хабар қилинган эди.

Захираларнинг асосий қисмини ташкил этувчи олтин қиймати ҳам рекорд даражага чиқди. Қимматбаҳо металл нархи бир ойда 3 млрд доллардан кўпроққа ошиб, 50,86 млрд долларга етди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+