12 015.960 so‘m

decrease

-26.530

14 051.460 so‘m

decrease

-96.060

160.300 so‘m

decrease

-0.250

12 015.960 so‘m

decrease

-26.530

Якин 1 соат ичида
Иқтисодиёт
25

Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йил I чорагида 8,7 фоизга ўсди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, I чоракда ялпи ички маҳсулот 8,7 фоизга, саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги эса 5,1 фоизга ошган. Шунингдек, йиғилишда Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоизлик улуши май ойида халқаро бозорларда IPO’га чиқарилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йил I чорагида 8,7 фоизга ўсди
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда таъкидланишича, биринчи чорак якуни билан Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,7 фоизга, саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,1 фоизга ўсди. Экспорт 5,8 миллиард долларни, хорижий инвестиция ҳажми эса 13,7 миллиард долларни ташкил қилди. Инфляция эса йиллик ҳисобда биринчи марта 7,1 фоизгача пасайди.

Буларнинг ҳисобига январь-март ойларида бюджет даромадлари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 103 триллион сўмга етди. Маҳаллий бюджетларда қўшимча 2 триллион 200 миллиард сўм маблағ шаклланди. Шундан 1 триллион 400 миллиард сўм туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолди.

“Келаси ой 2 миллиард 400 миллион долларлик давлат активларининг 30 фоизини илк бор халқаро фонд бозорларига чиқарамиз. Бу Миллий инвестиция жамғармасини ташкил қилиб, 13 та стратегик корхона бошқарувини нуфузли “Франклин Templeton” компаниясига берганимиз учун бўляпти.

Бир нарсани билинглар: иқтисодиётимизни халқаро миқёсда янги даражага олиб чиқиш учун чуқур ўйлаб, якуний қарорга келганмиз”, – деди давлат раҳбари.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+