11 986.300 so‘m

increase

10.940

13 937.670 so‘m

decrease

-83.080

163.610 so‘m

increase

0.700

11 986.300 so‘m

increase

10.940

31 дақиқа аввал
Бозор
20

“Ўзбекистон глобал капитал бозори учун очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди”, — Саида Мирзиёева UzNIF’нинг Лондондаги IPO’си ҳақида

Бугун UzNIF акциялари илк бор Лондон фонд биржасида оммавий савдога чиқарилди.

IPO жараёнида халқаро инвесторлар қизиқиши юқори бўлиб, савдолар бошланганидан кейин UzNIF қимматли қоғозлари Лондон ва Тошкент бозорларида IPO нархидан сезиларли юқори даражада савдо қилинди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу жараённи Ўзбекистон иқтисодий тарихидаги муҳим босқич деб баҳолаб, мамлакат глобал капитал бозори учун очиқ ва ишончли ҳамкорга айланганини таъкидлади.

“Ўзбекистон глобал капитал бозори учун очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди”, — Саида Мирзиёева UzNIF’нинг Лондондаги IPO’си ҳақида

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (UzNIF) акциялари илк бор бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди. Бу мамлакат капитал бозори тарихида давлат активлари халқаро инвесторлар эътиборига бундай миқёсда тақдим этилган биринчи ҳолат бўлди.

Лондон фонд биржасида UzNIF қимматли қоғозлари савдоси бошланиши муносабати билан махсус тадбир ўтказилди. Унда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

Саида Мирзиёева ушбу жараённи мамлакат иқтисодий тарихидаги муҳим босқич сифатида баҳолаб, Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланаётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, тизимли ислоҳотлар натижасида иқтисодиёт ҳажми сезиларли кенгайиб, давлат институтлари самарадорлиги ҳамда инвесторлар учун кафолатлар мустаҳкамланган.

“Тизимли ва изчил ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз 3 баробар ўсди, давлат институтлари самарадорлиги ортиб, инвесторлар учун кафолатлар мустаҳкамланди. Натижада Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди”, — деган Администрация раҳбари.

UzNIF’нинг IPO’си Franklin Templeton билан ҳамкорликда амалга оширилди. Жамғарма акциялари Лондон фонд биржасида глобал депозитар тилхатлар — GDR шаклида, Тошкент фонд биржасида эса оддий акциялар кўринишида жойлаштирилди. Давлат UzNIF’даги 31 фоизлик улушини сотиб, қарийб 603,6 млн доллар жалб қилган. Жойлаштириш натижасида жамғарма қиймати тахминан 1,95 млрд долларга баҳоланган.

IPO’нинг асосий қисми халқаро бозорга тўғри келади. Сотилган улушнинг қарийб 97 фоизи Лондон бозорида GDR — глобал депозитар тилхат шаклида, 3 фоизга яқини эса Тошкент фонд биржасида оддий акциялар сифатида жойлаштирилди. Лондон бозорида битта GDR нархи 25 доллар этиб белгиланган бўлса, Тошкентдаги таклифда бир дона акция нархи 4,65 сўм, ўзбекистонлик резидент жисмоний шахслар учун 12 млрд сўмгача бўлган буюртмаларда эса чегирма билан 4,41 сўмни ташкил қилган.

Халқаро инвесторлар қизиқиши ҳам юқори бўлди. IPO олдидан BlackRock, Franklin Resources, Redwheel ҳамда Allan & Gill Gray Foundation’га тегишли treasury компаниялари жами 300 млн долларлик GDR сотиб олиш мажбуриятини олган. Euronews маълумотига кўра, IPO жараёнида инвесторлар талаби 2,8 млрд доллардан ошган, буюртмалар эса таклиф ҳажмидан тўрт мартадан кўпроқ юқори бўлган.

“Мамлакатимиз IPO жараёнларида “BlackRock”, “Franklin Resources”, “Redwheel” каби кўплаб йирик халқаро инвесторларнинг иштирок этиши дунё ҳамжамияти танлаган йўлимиз, салоҳиятимиз ва келажагимизга ишонч билдираётганининг ёрқин исботидир”, — деди Саида Мирзиёева ўз Телеграм каналида.


18 май куни UzNIF қимматли қоғозлари савдоси Тошкент ва Лондон бозорларида IPO нархидан юқори даражада бошланди. Тошкент Республика фонд биржасида савдоларнинг илк кунида UzNIF акциялари энг кўп савдо қилинаётган активлардан бирига айланди. Pinkod маълумотига кўра, деярли икки соат ичида битимлар ҳажми 1,2 млрд сўмдан ошган, битта акция нархи эса 6,20 сўмга етган. Бу IPOдаги чегирмали нарх — 4,41 сўмга нисбатан 40,6 фоизлик ўсишни англатади. Савдолар давомидаги энг юқори нарх 7,50 сўмни ташкил этди.

Лондон фонд биржасида эса UzNIF GDR’лари 27,50 доллар нарх билан очилган. Бу 25 долларлик IPO нархидан 10 фоиз юқори кўрсаткичдир. Савдолар давомида GDR’ларнинг энг юқори нархи 27,8 долларгача кўтарилгани қайд этилган.

UzNIF портфелида мамлакатнинг стратегик аҳамиятга эга йирик давлат компанияларидаги улушлар жамланган. Улар орасида транспорт, энергетика, телекоммуникатсия, банк ва инфратузилма соҳаларидаги активлар бор. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+