11 808.760 so‘m

decrease

-12.420

13 404.120 so‘m

decrease

-15.280

142.160 so‘m

increase

1.720

11 808.760 so‘m

decrease

-12.420

Якин 41 дақиқа ичида
Банк
30

Ўзбекистон август ойида олтин экспорт қилмади — йил бошидан бери сотув уч бараварга қисқарди

2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон қарийб $2,8 млрдлик олтин экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу давридаги $8,42 млрдга нисбатан қарийб 67% кам. Жорий йилда олтин экспорти фақат апрель ва июль ойларида амалга оширилган.

Ўзбекистон август ойида олтин экспорт қилмади — йил бошидан бери сотув уч бараварга қисқарди

Ўзбекистон 2026 йил август ойида олтин экспортини амалга оширмади. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь–август ойларида номонетар олтин экспорти қарийб $2,8 млрдни ташкил этди ва июль ойига нисбатан ўзгармади.

Шу тариқа, жорий йилнинг саккиз ойида Ўзбекистон олтинни фақат икки ойда экспорт қилган: апрелда қарийб $1,5 млрд, июлда эса $1,3 млрд. Январь–март, май–июнь ва август ойларида олтин экспорти қайд этилмаган. 

Таққослаш учун, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон $8,42 млрдлик олтин экспорт қилиб, ўша пайтдаги тарихий рекордни янгилаган эди.

Олтиннинг мамлакат экспортидаги роли ҳам кескин камайган. 2025 йилнинг январь–августида $8,33 млрдлик олтин жами экспортнинг 36,2%ини ташкил этган бўлса, жорий йилнинг мос даврида унинг улуши қарийб 12,3%гача тушди. 

Олтин экспортининг қисқариши умумий экспорт кўрсаткичига ҳам таъсир қилган. Саккиз ойда Ўзбекистон экспорти 3,4% камайиб, $22,9 млрдни ташкил этди. Импорт эса аксинча 16,3% ошиб, $34,5 млрдга етди.

Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг олтиндан ташқари экспортида аксинча ўсиш кузатилмоқда. Январь–августда олтинни ҳисобга олмаган товарлар экспорти 28,7% ошиб, $11,5 млрдга етди. Саноат товарлари экспорти 25,6% ўсиб $3,35 млрдни, хизматлар экспорти эса 33,8% кўпайиб $8,54 млрдни ташкил этди.

Айни пайтда мамлакатнинг олтин захираси кўпаймоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, 1-сентабр ҳолатида захиралардаги олтиннинг жисмоний ҳажми 14,1 млн унция ёки қарийб 438,6 тоннага етган. Йил бошида бу кўрсаткич қарийб 392 тонна эди, саккиз ойда захира қарийб 47 тоннага ошган. Олтиннинг қиймати эса август охирида қарийб $65 млрдни ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+