Ўзбекистон 2024 йилда деярли$7,5 млрдлик олтин сотди
Олтин экспорти ўтган йили 8,3 фоизга камайиб, умумий экспортда 27,8 фоиз улушни эгаллаган.
Ўзбекистон 2024 йилда хорижга деярли 7,5 миллиард долларлик олтин етказиб берди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 8,3 фоизга кам бўлиб, умумий экспортнинг 27,8 фоизи қимматбаҳо металлар улушига тўғри келади.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошидан бери 19,1 фоизга ўсиб, 2024 йилни 41,2 миллиард доллар билан якунлади. Бу давр мобайнида захиралар 34,6 миллиард доллардан 6,6 миллиард долларга кўпайди. Захиралардаги олтин улуши сўнгги маълумотларга кўра 32 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Ўтган йил давомида олтин нархлари халқаро бозорларда бир неча маротаба тарихий чўққиларга чиқди. Олтин нархи 2025 йилда ҳам рекордларни янгилашда давом этиши кутилмоқда. Таҳлилчилар фикрича олтин нархи бу йил охирига бориб $2 900 дан $3 000 гача етади.
Аввалроқ, 2024 йил 17 январдан бошлаб, Ўзбекистонда 100 граммли олтин қуймалари сотувга чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонда мазкур олтин қуймаларини сотиб олиш тартиби билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.