Ўзбекистон 100 трлн сўмлик давлат активларини сотувга қўяди
2026 йилги хусусийлаштириш дастури доирасида 84 та жамиятдаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилади.
Активларнинг умумий қиймати 100 трлн сўмга яқин баҳоланган бўлиб, уларни сотишдан камида 14 трлн сўм тушум олиш режалаштирилган.
Харидорларга 15 фоизлик аванс, 25 фоизгача чегирма ва етти йилгача фоизсиз тўлов имконияти берилади.

2026 йилда Ўзбекистонда давлатга қарашли ёки давлат улуши мавжуд 100 трлн сўмлик активлар хусусий секторга таклиф қилинади. Бу ҳақда президентнинг 28 августдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–177-сон фармонида белгиланган.
Дастур доирасида 84 та хўжалик жамиятининг устав капиталидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер участкаси савдога чиқарилади. Бундан ташқари, давлат иштирокидаги 85 та корхона тугатилади ёки қайта ташкил этилади.
Савдога қўйиладиган активларнинг умумий қиймати қарийб 100 трлн сўм деб кўрсатилган. 2026 йилнинг ўзида уларни реализация қилишдан эса камида 14 трлн сўм тушум олиш режалаштирилмоқда.
Бундан ким қандай фойда олади?
Хусусийлаштириш давлатга, биринчи навбатда, камида 14 трлн сўмлик тўғридан-тўғри тушум келтириши керак. Ушбу маблағ давлат бюджетига ёки қонунчиликда белгиланган бошқа йўналишларга тушади.
Бироқ асосий узоқ муддатли самара сотув нархидан кўра кенгроқ бўлиши мумкин. Самарасиз ёки бўш турган активнинг хусусий мулкдорга ўтиши давлатнинг уни сақлаш, таъмирлаш ва молиявий қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради.
Хусусий инвестор активга қўшимча маблағ киритса, унинг базасида янги ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш лойиҳаси ташкил этилиши мумкин. Натижада янги иш ўринлари, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқлар ва бошқа бюджет тушумлари пайдо бўлади.
Давлат корхоналари хусусийлаштирилиши тегишли бозорларда рақобатни ҳам кучайтириши мумкин. Хусусий мулкдор харажатларни қисқартириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва активдан кўпроқ даромад олишдан бевосита манфаатдор бўлади.
Шу билан бирга, бу натижалар автоматик равишда юз бермайди. Активнинг кимга, қандай нархда ва қандай инвестиция мажбуриятлари билан сотилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Савдолар етарли рақобатсиз ўтса, нархни пасайтириш ва катта чегирмалар давлат мулкининг бозор қийматидан арзон сотилиш хавфини ошириши мумкин.
Аванс 15 фоизгача камайтирилади, уч ойда сотилмаган активлар нархи пасайтирилади
Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда аванс тўлови 15 фоиз этиб белгиланади. Уни тўлаш учун 30 календарь кун берилади.
Қолган сумма қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланади.
Йирик давлат активлари ва ер участкаларини сотиб олаётган инвесторлар учун қуйидаги имкониятлар берилади:
- қийматни олти ойда тўлиқ тўлаган харидор умумий суммадан 25 фоиз чегирма олади;
- қийматнинг 50 фоизини олти ойда тўлаган харидор қолган қисмини етти йил давомида фоизсиз тўлайди;
- қийматнинг 35 фоизини уч ойда тўлаган харидор қолган суммани беш йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.
Ушбу шартлар давлат активлари бўйича қиймати 23 минг БҲМдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича эса 8 минг БҲМдан юқори битимларга татбиқ этилади.
Музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан сотилган активлар учун бу имкониятлар амал қилмайди.
Янги имтиёзлар фақат келгусидаги савдоларга эмас, фармон кучга киришидан олдин бошланган хусусийлаштириш жараёнлари ва олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган давлат мулкига ҳам татбиқ қилинади.
Очиқ электрон аукцион ёки биржа савдоларида уч ой давомида сотилмаган давлат активининг бошланғич нархи баланс ёки соф активлар қийматидан қатъи назар босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтириб борилади.
Актив икки ой давомида сотилмаса, Давлат активларини бошқариш агентлиги уни бир нечта лотга бўлиб ёки бошқа активлар билан бирлаштириб, қайта савдога қўйиши мумкин.
Уч ой харидор топилмаган объектлар “гибрид аукцион” — инглиз-голланд модели бўйича сотилади. Дастлаб нарх ҳар бир қадамда 2 фоиздан туширилади. Биринчи харидор таклиф билдирганидан кейин эса нарх шу суммадан ошириб борилади.
Бу усул бозор талаб қилмаётган активнинг реал нархини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.
Ерлар “тайёр пакет” шаклида таклиф қилинади
Айрим ер участкалари муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш техник шартлари ва қурилишга рухсат берувчи ҳужжатлар билан бирга савдога чиқарилади.
Ҳозир тадбиркор ер сотиб олганидан сўнг тегишли ҳужжатларни олиш учун олти ойдан бир йилгача вақт сарфлаши мумкин. “Тайёр пакет” механизми инвесторнинг қурилишни тезроқ бошлашига ёрдам бериши керак.
Ҳужжатларни ишлаб чиқиш харажатлари дастлаб маҳаллий бюджетдан қопланади. Кейинчалик ушбу сумма ернинг бошланғич нархига қўшилиб, сотувдан тушган маблағ ҳисобидан бюджетга қайтарилади.
Банкларнинг қарздорлик эвазига олган мулклари ҳам сотилади
Давлат улуши камида 50 фоиз бўлган тижорат банклари қарздорлик эвазига балансига қабул қилган мол-мулк ва улар ташкил этган инвестиция компаниялари активларини янги механизмлар асосида сотиши мумкин.
Банкларга бундай мулклар нархини пасайтириш, бошланғич тўловсиз ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб сотиш ҳуқуқи берилади. Банклар ушбу операцияларни асосий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликлар асосида мустақил амалга оширади.
2030 йил 1 январгача қарздорлик эвазига банк ва инвестиция компаниялари балансига олинган кўчмас мулк бўйича мол-мулк ҳамда ер солиғи имтиёзлари берилади. Мулкнинг харидорига ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилганидан кейин 12 ой давомида мазкур солиқлардан озод бўлиш имконияти яратилади.
Стратегик корхоналарда давлат махсус ҳуқуқини сақлайди
Йирик ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар хусусийлаштирилганда давлатнинг вақтинчалик махсус иштирок этиш ҳуқуқи сақлаб қолиниши мумкин.
Бундай ҳуқуқ президентнинг алоҳида қарори асосида жорий этилади ва хусусийлаштиришдан олдин очиқ эълон қилиниши керак. Бу механизм давлатга миллий хавфсизлик, ижтимоий барқарорлик ёки аҳоли манфаатларига таъсир қиладиган қарорларда иштирок этиш имконини беради.
Давлат хусусийлаштириш комиссияси тугатилади
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси тугатилади. Унинг ваколатлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 октябрдан устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган компаниялар ҳамда улар назорат қиладиган корхоналарнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.
Рақобат шаклланган соҳаларда давлат бюджетидан молиялаштириш манбасига эга бўлмаган янги давлат муассасаларини ташкил этиш ҳам тақиқланади. Тижорат фаолияти билан шуғулланаётган давлат муассасалари 2026 йил 1 декабргача хўжалик жамиятларига айлантирилиши керак.
2026–2027 йилларда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари
Давлат иштирокидаги корхоналар таркибидаги ташкилотлар
| Т/р | Тизим ёки таъсисчи | Корхона номи | ТҲШ | Ҳудуд | Сотиладиган улуш |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ | Андижон механика заводи | АЖ | Андижон вилояти | 100 фоиз |
| 2 | Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси | Яшил ферма | МЧЖ | Сирдарё вилояти | 33,3 фоиз |
| 3 | Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси | Orient Technology | МЧЖ | Қорақалпоғистон Республикаси | 45,1 фоиз |
| 4 | “Олмазор кичик саноат зонаси” АЖ | Uzeltexprom-Motorola-Telekom-Radio | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 43,3 фоиз |
| 5 | “Олмазор кичик саноат зонаси” АЖ | Chegara | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 20 фоиз |
| 6 | “Иссиқликтаъминоти” АЖ | Қўқонэнергомарказ | МЧЖ | Фарғона вилояти | 21,2 фоиз |
| 7 | “Uzinfocom” МЧЖ | “Ustudy” IT таълим бериш маркази | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 50 фоиз |
| 8 | “Автогазтаъминот” МЧЖ | KO-UNG CYLINDER | ҚК | Навоий вилояти | 54,76 фоиз |
| 9 | “Автогазтаъминот” МЧЖ | Kor-UNG Investment | ҚК | Тошкент шаҳри | 50 фоиз |
| 10 | “Электромагнит мослашув маркази” МЧЖ | Телеком чорва-парранда | МЧЖ | Тошкент вилояти | 21,6 фоиз |
| 11 | “Электромагнит мослашув маркази” МЧЖ | Toshagroinvest | МЧЖ | Тошкент вилояти | 18,86 фоиз |
| 12 | “Халқ банки” АЖ | XALQ SUG‘URTA | АЖ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
| 13 | “Асакабанк” АЖ | Sayxun Tomorqa Export | МЧЖ | Сирдарё вилояти | 100 фоиз |
| 14 | “Навоийуран” ДК | Инновацион бурғилаш компанияси | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 25 фоиз |
Вазирликлар ва давлат муассасалари иштирокидаги корхоналар
| Т/р | Тизим ёки таъсисчи | Корхона номи | ТҲШ | Ҳудуд | Сотиладиган улуш |
|---|---|---|---|---|---|
| 15 | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Туронбанк | АЖ | Тошкент шаҳри | 98,9 фоиз |
| 16 | “Интерфорум” ДМ | Халқаро ҳамкорлик маркази | АЖ | Тошкент шаҳри | 79,27 фоиз |
| 17 | “Интерфорум” ДМ | Ўзэкспомарказ | АЖ | Тошкент шаҳри | 91,83 фоиз |
| 18 | “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ | TRASTBANK | АЖ | Тошкент шаҳри | 0,001 фоиз |
| 19 | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | Коммунал таъминот маркази | ДМ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
| 20 | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | “Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши” журнали | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
| 21 | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | Республика дам олиш маскани | ДМ | Тошкент вилояти | 100 фоиз |
| 22 | Энергетика вазирлиги | Яшил энергия | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 2,6 фоиз |
| 23 | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Неврология | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 80 фоиз |
| 24 | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси | Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқув-тажриба хўжалиги | МЧЖ | Самарқанд вилояти | 100 фоиз |
| 25 | Автомобиль йўллари қўмитаси | Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси | ДМ | Қорақалпоғистон Республикаси | 100 фоиз |
| 26 | Автомобиль йўллари қўмитаси | Қўнғирот йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси | ДМ | Қорақалпоғистон Республикаси | 100 фоиз |
| 27 | Автомобиль йўллари қўмитаси | Бухоро йўллойиҳа | МЧЖ | Бухоро вилояти | 50 фоиз |
| 28 | Автомобиль йўллари қўмитаси | Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси | ДМ | Қашқадарё вилояти | 100 фоиз |
| 29 | Автомобиль йўллари қўмитаси | “Ўзйўлкўприк” кластерининг Наманган филиали | ДМ | Наманган вилояти | 100 фоиз |
| 30 | Автомобиль йўллари қўмитаси | Автомагистрал | ДМ | Тошкент вилояти | 100 фоиз |
| 31 | Автомобиль йўллари қўмитаси | Автойўлнуртаъмир | ДМ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
Агентликлар ва бошқа республика ташкилотлари
| Т/р | Тизим ёки таъсисчи | Корхона номи | ТҲШ | Ҳудуд | Сотиладиган улуш |
|---|---|---|---|---|---|
| 32 | Давлат активларини бошқариш агентлиги | Қумқўрғон туман таъмирлаш механика заводи | МЧЖ | Сурхондарё вилояти | 25 фоиз |
| 33 | Давлат активларини бошқариш агентлиги | Кўприкқурилиш | АЖ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
| 34 | Давлат активларини бошқариш агентлиги | Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи | АЖ | Тошкент шаҳри | 90 фоиз |
| 35 | Давлат активларини бошқариш агентлиги | Меҳнат гигиенаси | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
| 36 | Давлат активларини бошқариш агентлиги | Инно технопарк | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
| 37 | Давлат активларини бошқариш агентлиги | Humo Air | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
| 38 | Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | CONFORMITY ASSESSMENT CENTER | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 100 фоиз |
| 39 | Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | O‘ZBEK-TURK TEST MARKAZI | МЧЖ | Тошкент шаҳри | 51 фоиз |
| 40 | Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги | V-GEN BIOPHARMA | МЧЖ | Тошкент вилояти | 50 фоиз |
| 41 | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси | Оқтош пансионати | ДМ | Тошкент вилояти | 100 фоиз |
| 42 | Тошкент вилояти ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази | Олтин кўз дурдонаси | МЧЖ | Тошкент вилояти | 100 фоиз |
| 43 | Тошкент вилояти ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази | Олтинкўз зар-замин | МЧЖ | Тошкент вилояти | 100 фоиз |
Маҳаллий ҳокимликлар иштирокидаги корхоналар
| Т/р | Корхона номи | ТҲШ | Ҳудуд | Сотиладиган улуш |
|---|---|---|---|---|
| 44 | Наманган авто мегастрой савдо комплекси | МЧЖ | Наманган вилояти | 51 фоиз |
| 45 | Ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо комплекси | МЧЖ | Наманган вилояти | 51 фоиз |
| 46 | Яшил деҳқон бозори | МЧЖ | Наманган вилояти | 68 фоиз |
| 47 | Дўстлик савдо саноат комплекси | МЧЖ | Наманган вилояти | 51 фоиз |
| 48 | Чуст деҳқон бозори | МЧЖ | Наманган вилояти | 51 фоиз |
| 49 | Янгиқўрғон деҳқон бозори | МЧЖ | Наманган вилояти | 51,42 фоиз |
| 50 | Тўрақўрғон марказий деҳқон бозори | МЧЖ | Наманган вилояти | 51 фоиз |
| 51 | Самарқанд уй-жой таъмир профессионал бошқарув ташкилоти | ДМ | Самарқанд вилояти | 100 фоиз |
| 52 | Тойлоқ деҳқон бозори | МЧЖ | Самарқанд вилояти | 51 фоиз |
| 53 | Самарқанд инновацион автомобиллар бозори | МЧЖ | Самарқанд вилояти | 51 фоиз |
| 54 | Гулобод ёғоч савдо комплекси | МЧЖ | Самарқанд вилояти | 51 фоиз |
| 55 | Лолазор Денов Баракат | МЧЖ | Сурхондарё вилояти | 51 фоиз |
| 56 | Жарқўрғон деҳқон озиқ-овқат бозори | МЧЖ | Сурхондарё вилояти | 54,6 фоиз |
| 57 | Қибрай деҳқон бозори | МЧЖ | Тошкент вилояти | 51 фоиз |
| 58 | “Фарғона Юсуфхон файзи” қурилиш моллари савдо комплекси | МЧЖ | Фарғона вилояти | 51 фоиз |
| 59 | Рапқон деҳқон бозори | МЧЖ | Фарғона вилояти | 51 фоиз |
| 60 | Яккатут деҳқон бозори | МЧЖ | Фарғона вилояти | 52,1 фоиз |
| 61 | Бешариқлик Умаровлар файзи | МЧЖ | Фарғона вилояти | 51 фоиз |
| 62 | Бешариқ Турон саноат савдо комплекси | АЖ | Фарғона вилояти |









