12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

14 871.640 so‘m

decrease

-106.470

159.750 so‘m

decrease

-2.910

12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

1 кун аввал
Иқтисодиёт

“Ўзавтосаноат”нинг ярим йиллик соф фойдаси 50 фоиздан ортиқ камайди

Компания “Жиззах Автомобиль Заводи” МЧЖ (Volkswagen ишлаб чиқарувчиси), UZAUTO MOTORS АЖ ва BYD UZBEKISTAN FACTORY МЧЖ каби йирик корхоналарнинг таъсисчиси ҳисобланади.

“Ўзавтосаноат”нинг ярим йиллик соф фойдаси 50 фоиздан ортиқ камайди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистондаги бир неча йирик автомобиль корхоналари таъсисчиси ҳисобланган “Ўзавтосаноат” АЖ 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, корхона 2025 йилнинг дастлабки олти ойида 33,4 млрд сўм соф фойда олган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 фоизга кам. Маълумот учун, 2024 йилнинг шу даврида компания 68,2 млрд сўм соф фойда олган эди.

1 июль ҳолатига кўра, компания ихтиёридаги жами активлар миқдори 6,2 трлн сўмни ташкил қилмоқда. Бу эса ҳисобот даври бошига нисбатан 821 млрд сўмга камайган.

Шу билан бирга, корхонанинг асосий фаолиятдан олинадиган даромадида ўсиш кузатилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга ошиб, 85,6 млрд сўмни ташкил қилган.

Бироқ дивиденд даромадлари кескин пасайган — ҳисобот даврида бу турдаги даромад 912,9 млн сўмни ташкил қилган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 43,4 млрд сўм бўлган.

Маълумот ўрнида, “Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистондаги автомобиль саноатининг етакчи иштирокчисидир. Компания “Жиззах Автомобиль Заводи” МЧЖ (Volkswagen ишлаб чиқарувчиси), UZAUTO MOTORS АЖ ва BYD UZBEKISTAN FACTORY МЧЖ каби йирик корхоналарнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Компаниянинг даромад солиғидан олдинги фойдаси эса 40,8 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, солиқ тўловларидан сўнг соф фойда 33,4 млрд сўмни ташкил этди. “Ўзавтосаноат” 6,4 млрд сўм даромад солиғи тўлаган. 


Аввалроқ Pinkod UzAuto Motors’нинг 2025 йилнинг биринчи чорагида соф фойдаси икки баробар камайгани ҳақида хабар берганди

Январь–март ойларида компания 637,5 миллиард сўм соф фойда кўрган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизлик пасайишни англатади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+