11 797.920 so‘m

decrease

-15.290

13 739.860 so‘m

increase

20.000

138.000 so‘m

increase

1.290

11 797.920 so‘m

decrease

-15.290

Якин 28 дақиқа ичида
Банк
33

Озарбайжоннинг ABB банки “Давр Банк”нинг 51 фоизини қарийб $140 млнга сотиб олди

ABB Давр Банкнинг 51 фоизлик назорат пакетини 1,646 трлн сўмга харид қилди. Бу қарийб $140 млнга тенг бўлиб, битим 10 сентябрь куни Тошкент Республика фонд биржасида амалга оширилди.

Озарбайжоннинг ABB банки “Давр Банк”нинг 51 фоизини қарийб $140 млнга сотиб олди

Бу ҳақда Тошкент Республика фонд биржаси маълумотларига таяниб Spot хабар берди.

10 сентябрь куни Давр Банк акциялари бўйича олтита кетма-кет битим амалга оширилган. ABB жами 51 млн дона оддий акцияни ҳар бирини 32 281,28 сўмдан харид қилган.

Натижада битимларнинг умумий қиймати 1,646 трлн сўмни ёки амалдаги курс бўйича қарийб $140 млнни ташкил этди.

Бу билан ABB Давр Банк устидан назоратни берувчи 51 фоизлик пакет эгасига айланди. Июнь ойида Марказий банк ҳам Озарбайжон банкининг Давр Банк устав капиталидаги 51 фоиз улушни сотиб олиш режаларини расман маълум қилганди.

Дастлаб битим нархи бундан паст бўлиши кутилганди. Май ойида ABB Давр Банк акцияларининг 51 фоизини тахминан $100 млнга сотиб олиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Якуний биржа қиймати эса бундан қарийб $40 млн ёки 40% кўп бўлди.

23 август куни Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари иштирокидаги тадбирда “АББ Давр” лойиҳаси расман тақдим этилди. Давр Банк маълумотига кўра, лойиҳа ABB томонидан банкнинг назорат пакетини сотиб олиш ва Ўзбекистон бозорида “АББ Давр” бренди остида фаолият юритишни назарда тутади.

Битим олдидан Давр Банк акциялари Тошкент фонд биржасига ҳам қайтарилди. UZ7050240009 кодли акциялар DRBK тикери билан листингга киритилиб, 28 августдан савдолар қайта бошланган. Банк акциялари бундан олдин 2021 йилда биржа котировка варағидан чиқарилганди.

Давр Банк 2001 йилда ташкил этилган. Битимдан олдин банкдаги энг йирик улуш — 46,9% Лутфулла Убаевга тегишли бўлган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+