12 002.100 so‘m

increase

14.210

13 166.300 so‘m

increase

51.550

146.020 so‘m

increase

0.610

12 002.100 so‘m

increase

14.210

1 соат аввал
Банк
76

Ойбек Вохидов Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасидан озод қилинди

Ойбек Вохидов 2024 йилдан бери Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Ойбек Вохидов Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасидан озод қилинди

Бизнесни ривожлантириш банки кузатув кенгаши 20 ноябрь куни Ойбек Розиқович Вохидовнинг бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатидаги ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда 27 ноябрь куни Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган ҳужжатдан маълум бўлди.

Йиғилиш баённомаси 27 ноябрда расмийлаштирилган. Эълонда қарор сабаби ва Вохидовнинг ўрнига ким келиши кўрсатилмаган.

Ойбек Вохидов 1980 йил 2 майда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташқи иқтисодий фаолият йўналишида таҳсил олган. Таржимаи ҳолда университетни тамомлаган йиллар сифатида 2001 ва 2003 йиллар кўрсатилган. Вохидов банк соҳасидаги фаолиятини 2001 йилда бошлаган.

Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2019 йилги корпоратив ахборотида Вохидов банкнинг бош бухгалтери сифатида кўрсатилган. Ҳужжатда у 2015 йил январидан банк бошқаруви аъзоси бўлгани ҳам қайд этилган.

12 октябрда банк кузатув кенгаши раис ўринбосари вазифасини бажарувчи Низомиддин Аббосовнинг ҳам ваколатларини тугатган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+