12 502.990 so‘m

decrease

-21.900

14 484.710 so‘m

increase

28.480

155.940 so‘m

decrease

-0.600

12 502.990 so‘m

decrease

-21.900

3 кун аввал
Банк

ОТБ илк маротаба қиймати 312 млрд бўлган сўмдаги облигацияларни чиқарди

Мазкур эмиссия орқали жалб қилинган маблағлар Тошкентдан ташқаридаги аёллар мулкчилигидаги корхоналарни молиялаштиришга йўналтирилди. Облигациялар 14,5 фоизлик купон ставкаси билан, 3 йиллик муддатга чиқарилган.

ОТБ илк маротаба қиймати 312 млрд бўлган сўмдаги облигацияларни чиқарди
Фото: AI / Pinkod.uz

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўзининг биринчи Ўзбекистон сўмида (UZS) деноминатсияланган облигациясини чиқарди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди. 

ОТБ чиқарувдан 312 миллиард сўм (тахминан 24,7 миллион АҚШ доллари эквивалентида) маблағ жалб қилди. 

Ушбу облигация Merrill Lynch International томонидан жойлаштирилиб, номинал қийматда, йиллик 14,5 фоиз купон ставкаси ва уч йиллик якуний муддат билан чиқарилди. Эмиссиядан тушган маблағлар Тошкент шаҳридан ташқарида фаолият юритаётган аёллар мулкчилигидаги корхоналарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

ОТБ миллий валютадаги облигациялар дастурини кенгайтиришда давом этмоқда. Мазкур дастур иштирокчиларига маҳаллий валютада рақобатбардош молиялаштириш имконини бериб, валюта таваккалларини камайтиради ҳамда янада самарали ва инклюзив ривожланишга кўмаклашади.

ОТБ ғазначиси Тобиас Хошкан бу облигацияни қуйидагича изоҳлади:

“Ушбу илк UZS облигацияси банкнинг эмиссия қилиши мумкин бўлган валюталари доирасини кенгайтириб, янги инвесторлар қатламини жалб этишга замин яратди”.

Шунингдек, ОТБ Ўзбекистоннинг энг йирик халқаро кредиторларидан бири саналади. 2025 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 42,43 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, унинг 84 фоизи ёки 35,56 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланади. 

Ташқи қарзнинг 19,27 миллиард долларлик қисми халқаро молиявий институтлардан жалб қилинган. Шундан 7,45 миллиард доллари Осиё тараққиёт банки ҳиссасига тўғри келади.

1966 йилда ташкил этилган Осиё тараққиёт банки бугунги кунда 69 аъзога эга бўлиб, улардан 50 таси Осиё ва Тинч океани минтақасига мансуб. ОТБ ўз аъзолари ва ҳамкорлари билан биргаликда ижтимоий, иқтисодий ва экологик барқарорликка хизмат қилувчи лойиҳаларни молиялаштириб, инновацион молиявий воситалар ва стратегик ҳамкорлик орқали барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+