12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

14 871.640 so‘m

decrease

-106.470

159.750 so‘m

decrease

-2.910

12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

3 кун аввал
Банк

Orient Finans Bank 736 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқаради

Мазкур чиқарув натижасида банк устав капитали 1,9 трлн сўмдан 2,7 трлн сўмгача ошади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи асосида икки юридик ва икки жисмоний шахс ўртасида тақсимланади. Улар орасида Бокс федерацияси раиси ўринбосари ҳам бор.

Orient Finans Bank 736 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқаради
Фото: AI / Pinkod.uz

Orient Finans Bank устав капиталини ошириш мақсадида умумий номинал қиймати 736 миллиард 433 миллион 985 минг сўм бўлган, эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги оддий қўшимча акцияларни муомалага чиқаради.

Бу ҳақда корпоратив маълумотлар ягона ахборот порталида маълумот берилган.

Қўшимча чиқарилаётган акциялар сони 589 миллион 147 минг 188 дона бўлиб, ҳар бирининг номинал қиймати 1 250 сўм этиб белгиланган. Мазкур чиқарув натижасида банк устав капитали 1,9 трлн сўмдан 2,7 трлн сўмгача ошади.

Акциялар банкнинг мавжуд қуйидаги акциядорлари ўртасида ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилади:

  • TECHEXPERTMASH МЧЖ – 65 577 686 дона
  • METRAFOR МЧЖ – 21 875 053 дона
  • Полатов Сакен Джетибаевич – 336 724 796 дона
  • Ахмеджанова Ситора Бахадировна – 164 969 653 дона

Акциялар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35–36-моддаларига мувофиқ, имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи асосида ёпиқ обуна тарзида жойлаштирилади.

Акция олаётган шахслар ҳақида

Полатов Сакен Джетибаевич

1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Orient Group Management МЧЖ асосчиларидан бири (33,51% улуш билан). Шунингдек, у Ўзбекистон бокс федерацияси биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Айни пайтда Сакен Пўлатов Orient Finans Банкънинг 57,2% акцияларига эгалик қилади. Унга қўшимча тарзда 336,7 миллион дона акция ажратилиши кўзда тутилган.

Ахмеджанова Ситора Бахадировна

Ситора Ахмеджанова банкнинг 28 фоиз акция пакетига эгалик қилади. Очиқ манбаларга кўра, у қуйидаги юридик шахсларда ҳам таъсисчи ҳисобланади:

  • BALANCED BEAUTY МЧЖ
  • SHIFOBAXSH BULOQ МЧЖ
  • СТС-ВОСТОК МЧЖ
  • SMILE EYES МЧЖ

Янги чиқариладиган акциялардан унга 164,9 миллион дона ажратилади.

TECHEXPERTMASH МЧЖ

Компаниянинг ягона таъсисчиси — Петухова Наталя Валеревна, у TECHEXPERTMASH’нинг 100% улушига эгалик қилади. Наталя Петухова яна қуйидаги юридик шахсларда ҳам таъсисчи ҳисобланади:

  • ADLEX-ADVOKAT адвокатлик фирмаси (100%)
  • ELECTRO-ENGINEERING МЧЖ (45%)
  • ZAFAR RESORT МЧЖ (50%)

TECHEXPERTMASH янги чиқариладиган 65,6 миллион дона акция сотиб олади.

METRAFOR МЧЖ

Ушбу юридик шахсга 100 фоизлик улуш билан Абдурахимова Лола Дагаровна эгалик қилади. Компанияга 21,9 миллион дона акция ажратилиши режалаштирилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+