OpenAI янги GPT-5 моделини барча фойдаланувчилар учун бепул тақдим этди
OpenAI ўзининг узоқ кутилган флагман модели — GPT-5’ни расман тақдим этди.
GPT-5 берилган биргина сўров орқали тўлиқ ишлайдиган веб-ўйин яратиш қобилиятини намойиш қилди.
Янги модель имкониятлари ва ундан қандай қилиб фойдаланиш ҳақида батафсил:

OpenAI ўзининг узоқ кутилган флагман модели GPT-5’ни расман тақдим этди. Янги модель деярли барча жиҳатларда аввалгилардан бир неча баробар кучли эканлиги айтилмоқда.
OpenAI расмий маълумотига кўра, янги модель барча фойдаланувчиларга, жумладан бепул фойдаланувчиларга ҳам тақдим этилган. GPT-5 аввалги версияларга қараганда ақллироқ, тезроқ, фойдалироқ ва аниқроқ бўлиб, “галлюцинация” (хато маълумот бериш) даражаси анча паст. Альтман буни образли тарзда қуйидагича таърифлади:
GPT-4’дан GPT-5’га ўтиш — худди iPhone’нинг пиксел тасвиридан Retina дисплейга ўтишга ўхшайди. “GPT-5 — исталган мавзуда, худди PhD даражасидаги мутахассис билан суҳбатлашаётгандек ҳис уйғотади”, — деди у.

Келаси ҳафтадан бошлаб Pro фойдаланувчилар Gmail, Google Contacts ва Google Calendar’ни ChatGPT’га улаш имконига эга бўлишади. Бошқа тарифларда эса бу имконият кейинчалик ёқилади. ChatGPT бу маълумотлардан қачон фойдаланиш кераклигини автоматик аниқлайди, фойдаланувчи эса буни олдиндан белгилаши шарт бўлмайди.
Шунингдек, фойдаланувчилар суҳбат рангини ўзгартиришлари ва тўртта тайёр “шахсият” — Cynic (Киноячи), Robot, Listener (Тингловчи) ва Nerd (Техник)дан бирини танлашлари мумкин. OpenAI маълумотига кўра, бу шахсиятлар кейинчалик Advanced Voice Mode’га ҳам қўшилади.
GPT-5 kodlash sohasida ham oldingi modellarni ortda qoldirdi. У SWE-Bench Verified (74,9%), SWE-Lancer (GPT-5-thinking — 55%) ва Aider Polyglot (88%) каби бенчмарк тестларида аввалги моделларни ортда қолдирган. Ушбу тестлар моделнинг хатоларни тузатиш, мустақил дастурлаш вазифаларини бажариш ва бир нечта тилларда ишлаш қобилиятини баҳолайди.
OpenAI’нинг хавфсизлик бўйича тадқиқот раҳбари Алекс Беутел GPT-5-thinking версиясида “алдаш, қоидани бузиш ёки вазифани хакерлик йўли билан ҳал қилиш эҳтимоли анча камайганини” таъкидлади.
Тизим картасида эса модель “мукаммал бўлмаса-да, еча олмайдиган вазифаларда тўғри жавоб бера олиш”га ўқитилгани қайд этилган. Тадқиқотчилар GPT-5’ни веб-браузер функциясиз синовдан ўтказганида, унинг галлюцинациядаражаси GPT-4ўга қараганда 26% паст бўлгани аниқланди. GPT-5-thinking эса о3 моделига нисбатан 65% кам хато қилади.
Модель “хавфсиз якунлаш” усулидан фойдаланади — яъни жавоб имкон қадар фойдали бўлиши билан бирга хавфсизлик чегарасида қолади. GPT-5 5 000 соатдан ортиқ “қизил жамоа” (red teaming) синовлари ҳамда ташқи ташкилотлар билан ҳамкорликда текширилган.
OpenAI маълумотига кўра, ChatGPT’нинг ҳафталик фаол фойдаланувчилари ҳозирда қарийб 700 миллионни ташкил этади. Бундан ташқари, 5 миллион пуллик бизнес фойдаланувчиси ва 4 миллион API’дан фойдаланаётган дастурчилар мавжуд.
ChatGPT битта сўровнинг ўзида тўлиқ ишлайдиган ўйин яратиб берди
Pinkod GPT-5’нинг кодлаш имкониятларини синовдан ўтказди. Илгари wеб-ўйин яратишни сўраганимизда, аввалги моделлар одатда 50–90 қатор код билан оддий ўйин тайёрларди. Янги модель эса атиги бир сўровда, қарийб 300 қатор код ёзиб, кутилмаган даражада сифатли ва мукаммал ўйин ишлаб чиқди.

Ўйин “Cатч the Briefcase” деб номланиб, унда фойдаланувчи қаҳрамонни бошқаради. Мақсад — осмонда учиб келаётган портфелларни илиб олиш ва иложи борича кўпроқ балл тўплаш. Портфель олиб келинганда очко қўшилади, олтин портфель эса қўшимча ҳаёт беради. Қизил рангдаги болғачалар (гавел) эса ҳаётни камайтиради, шунинг учун улардан эҳтиёт бўлиш керак.
Даражалар ошган сари тезлик ва мураккаблик ортади, фойдаланувчи эса юқори натижа учун кетма-кет портфелларнинг комбинациясини йиғишга ҳаракат қилади. Ўйинда клавиатура ва сенсорли бошқарув мавжуд бўлиб, натижалар браузер хотирасида сақланади. Ўйинни мазкур ҳавола орқали синаб кўриш мумкин.
GPT-5’дан қандай қилиб фойдаланиш мумкин?
Янги моделдан фойдаланиш учун:
- Браузер орқали ChatGPT.com сайтига киринг.
- Мавжуд аккаунт орқали тизимга киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
- Одатий ҳолатда GPT-5 автоматик ишга тушади. Агар ишга тушмаса, сўров ойнасидан “тҳинк longer” менюсини танланг.

Агар шунда ҳам модель ишга тушмаса, демак ҳозирча OpenAI бу имкониятни барча фойдаланувчиларга ёқмаган бўлиши мумкин.
GPT-5’ни шунингдек Microsoft Copilot ва Notion ёрдамчилари орқали ҳам синаб кўриш мумкин.