12 060.150 so‘m

decrease

-48.090

14 064.550 so‘m

decrease

-104.510

148.870 so‘m

decrease

-0.230

12 060.150 so‘m

decrease

-48.090

1 кун аввал
Технология

OpenAI Ўзбекистонда арзонроқ ChatGPT Go обуна турини ишга туширди

Янги тариф нархи 5 доллар бўлиб, фойдаланувчиларга кенгайтирилган GPT-5 модели, тасвир яратиш, файл таҳлили ва узоқ хотира каби функцияларга арзон нархда кенгроқ кириш имконини беради.

OpenAI Ўзбекистонда арзонроқ ChatGPT Go обуна турини ишга туширди
Фото: AI / Pinkod.uz

OpenAI Ўзбекистон ва яна бир қатор давлатларда ChatGPT’нинг янги, арзонлаштирилган обуна тури — ChatGPT GO ни ишга туширди. Янги тариф нархи 5 доллар бўлиб, у бепул версияга нисбатан кенгайтирилган имкониятларни таклиф этади.

Ушбу режа дастлаб 2025 йил август ойида Ҳиндистонда синов тариқасида тақдим этилган эди. 

Эндиликда эса 89 та давлат, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон фойдаланувчилари ҳам ундан фойдаланиши мумкин. Бу ташаббус OpenAI’нинг нархга сезгир бозорларда фойдаланувчилар сонини ошириш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.

ChatGPT Go бепул ва Plus режалар ўртасида оралиқ вариант бўлиб, фойдаланувчиларга GPT-5 моделидан фойдаланиш, тасвир яратиш, файлларни юклаш ва таҳлил қилиш, ҳамда Python воситаларидан кенгроқ фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари, бу версияда узоқроқ хотира ва кенгайтирилган контекст орқали суҳбатларнинг яхлитлиги ва изчиллиги яхшироқ сақланади.

Фойдаланувчилар, шунингдек, лойиҳалар ва вазифаларни бошқариш, махсус GPT’лар яратиш ҳамда уларни иш жараёнига интеграция қилиш имкониятига эга бўлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+